Get Mystery Box with random crypto!

Шимборская ўз шеъриятида дунёнинг йўқ бўлиб кетиши, одамнинг о | SAVIYA.UZ

Шимборская ўз шеъриятида дунёнинг йўқ бўлиб кетиши, одамнинг одамга бегоналашиши ва айрилиши ҳақида сўз юритади. Одамнинг одам ҳамда дунёга, ўз қалби ва руҳига бегоналишиши шоира асарларининг асосий мавзуларидан биридир.
Шоир ўз битикларида ҳар доим ўзаро тушуниш туйғулари йўқлигини, одамлар фақат жисман ёнма-ён, қалбан олис яшаётганини тасвирлайди.
Вислава Шимборская Закопане тоғларида дам олаётганида Нобел мукофоти ҳақидаги хабарни эшитади ва шундай дейди: “Очиғини айтсам жуда бахтиёрман. Кутилмаган янгилик бўлди чиндан. Энди қўрқаманки, фаровон ва тинч ҳаёт кечира билмагайман…”

Эльфрида Елинек

Aвстриялик ёзувчи ва драматург Элфрида Елинек 2004 йилда романлари ва драмаларининг мусиқий полифонияси учун Нобел мукофотига сазовор бўлган. Муаллиф ўз асарларида жамоат ҳаётидаги абсурд тенденция ҳамда ҳукуматнинг ижтимоий муаммоларини эҳтиросли тилида фош қилади.
Кучли аграфобия синдроми билан оғригани сабабли ёзувчи Нобелга бағишланган маросимда қатнаша олмайди, унинг Нобел маърузаси видео орқали намойиш этилади.

Дорис Лессинг

Инглиз адабиётининг етакчи вакилларидан бири саналган Дорис Лессинг юксак ва самарали адабий фаолияти учун нафақат Нобел мукофоти, балки Европадаги кўплаб йирик адабий мукофотларни ҳам қўлга киритган.
Дорис Лессинг 2007 йилда достонларининг аёл тажрибасидан туғилган эҳтирос, шубҳа ва келажакка бўлган қарашларини бой коллекция ўлароқ сақлаб қолиниши кераклигини таъкидлайди.

Ҳерта Мюллер

Руминияда, немис арбоби оиласида туғилган Ҳерта Мюллер 1999 йилда Aвстриянинг Франц Кафка жамияти ва Клостернойбург бадиий академиясининг Франц Кафка мукофотига сазовор бўлган.
Адиб Руминияда цензурага учрагани туфайли асосий асарлари Германияда нашр этилган. Мюллер адабиёт бўйича 2009 йил Нобел мукофотига сазовор бўлади. Швед академиясининг баёнотида Мюллер ушбу мукофот билан шеър қудрати ва насрнинг очиқлиги ёрдамида камбағаллар дунёсини тасвирлаш қобилияти учун тақдирланганини айтиб ўтади.

Элис Манро

Манро 2013 йилда адабиёт бўйича Нобел мукофотига лойиқ кўрилган. Нобел қўмитаси Элис Манрони “Замонавий қисқа ҳикоя жанридаги ютуқлари учун” ғолиб дея эълон қилади.
Балки, шу сабабли Элис Манрони “Канаданинг Чехови” дейишлари ҳам бекорга эмас. Манро ҳикоялари учун севги ва ўлим мавзулари бош мезон саналиб, марказида аёл образи туради. Манронинг аёл образлари маданиятли, ўта китобхон, Виржиния Вулф ҳамда Жеймс Жойсни биладиган, муҳокама қила оладиган аёллар ҳисобланади.

Светлана Aлексиевич

Украинада дунёга келган белорус ёзувчиси Светлана Aлексиевичнинг асарларидаги асосий мавзу уруш ҳисобланади. Ёзувчи 2015 йил “Полифоник битиклари, бизнинг замон азоблари ҳамда жасоратига асарлари орқали ёдгорлик қўя олгани учун” Нобел мукофотига лойиқ кўрилган. Унинг энг таниқли асарлари “Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси”, “Чернобил таваллоси” ва совет-афғон урушига бағишланган “Совет болалари” романлари ҳисобланади.

Ольга Токарчук

Ольга Токарчук 2018 йилда адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби бўлган. 57 ёшли Олга Токарчук ўз авлодининг энг кучли полшалик ёзувчиси ҳисобланади. Муаллиф чегараларни кесиб ўтишни энциклопедик эҳтирос билан ҳаёт шакли сифатида тасвирлаган асарлари учун мукофотланади.
Мукофот қўмитасининг таъкидлашича, уларда Токарчукнинг VIII асрда Европада содир бўлган воқеаларни акс эттирган “Ёқубнинг китоблари” эпик романи катта таассурот қолдиради.
Шунингдек, Олга Токарчук 2018 йилда “Энг яхши чет тилидаги фильм” номинациясида Оскарга номзод бўлган “Spoor” фильмининг сценарий муаллифи ҳам саналади.

Луиза Глюк

Адабиёт соҳаси бўйича 2020 йилги Нобель мукофоти америкалик шоира Луиза Глюкка «таркидунёчилик (аскетизм) жозибаси билан индивидуал мавжудотни универсаллаштира оладиган таниқли поэтик овози учун» берилди.
Луиза Глюк 1943 йилда Нью-Йоркда туғилган. Шоира 1968 йилда «Тўнғич» деб номланувчи илк шеърий тўпламини нашрдан чиқарган. Унинг 1992 йилда нашр этилган «Ёввойи ирис» тўплами эса Пулицер мукофотига сазовор бўлган.

Тўпловчи ва таржимон:
Мақсуда Йўлдошова


@saviyauz