Get Mystery Box with random crypto!

ЭНГ ЧИРОЙЛИ ҚИРОАТ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ай | 🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

ЭНГ ЧИРОЙЛИ ҚИРОАТ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Қироатини эшитганингизда, у Аллоҳдан қўрқяпти, деб ўйлаган одам Қуръонни энг чиройли овозда ўқувчидир”. Ким Аллоҳдан қўрқса, гарчи овози жуда-а чиройли бўлмаса-да, энг гўзал овоз соҳибидир. Қайси бандада риѐ, хўжакўрсинлик, манманлик белгилари кўзга ташланса, овози қанчалик ѐқимли бўлмасин, Аллоҳ наздида чиройли ўқувчи ҳисобланмайди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Одамлар ичида Қуръонни энг чиройли ўқувчи ким?” деб сўралди. Шунда у зот: “Қироатини эшитганингизда, у Аллоҳ азза ва жалладан қўрқяпти, деб ўйлаган одам”, дедилар.
Амаллар кўрки тақводир. Айнан тақво тиловатга кўрк бағишлайди. Кимнинг қўрқуви кўп бўлса, қироати янаям чиройли бўлади.
Қуръон ўқилаѐтганда аҳамият берсангиз, кимнинг ихлоси бор, ким Аллоҳ розилиги учун, ким риѐ
учун ўқиѐтгани шундоқ овозидан билиниб туради. Қалбида тақво бор инсон Қуръон ўқиса, эшитиб
маза қиласиз, дилингиз яйрайди, ҳеч тўймайсиз, яна ўқисайди, деб қироатига илҳақ бўласиз.
Демак, қироат чиройли бўлиши учун тажвид қоидаларига мос ҳолда ўқиш билан ширали овознинг ўзи камлик қилади. Қироат ростмана гўзал чиқиши учун қалбда тақво бўлиши керак. Зеро, Аллоҳдан қўрқадиган инсоннинг қироати ѐқимли, таъсирчан бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA