Get Mystery Box with random crypto!

#қироат Тоҳа сураси 123-124 оятлар Мансур ас-Салими қироати | 🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

#қироат

Тоҳа сураси 123-124 оятлар
Мансур ас-Салими қироати

Демак, инсон ер юзига тушганидаёқ Аллоҳ таоло унга ҳидоят – Пайғамбар ва китоблар юбориб туришини айтиб қўйган. Аллоҳ таолодан келган ҳидоятга эргашиб яшаган инсонгина адашмайди, бахтсиз бўлмайди. Аллоҳдан келган ҳидоятга эргашиб яшаган инсонгина тўғри йўлда юрган бўлади, бахт топади.

«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур...»

Қайси бир инсон Аллоҳни унутса, Уни эсламаса, Унинг ҳидоятига эргашмаса, ўзига ўзи қилади. Аввало, ундай одам бу дунёда танглик-торликда ҳаёт кечиради. Иймонсизлиги туфайли, ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймас бўлиб қолади. Молу дунё, айшу ишрат ичида кўмилиб ётса ҳам, унга оз кўринади. Улардан ажраб қолишидан қўрқаверади. Иймонсизлиги туфайли кетма-кет муаммолар келиб чиқаверади.

(«Тафсири Ҳилол» китобидан)