Get Mystery Box with random crypto!

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

Telegram kanalining logotibi sattiboyhalfa — 🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA" S
Telegram kanalining logotibi sattiboyhalfa — 🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"
Kanal manzili: @sattiboyhalfa
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.16K
Kanalning ta’rifi

Учкургон туман Қайқи қишлоғимизда жойлашган
"Саттибой Ҳалфа"
жоме масжидининг
Телеграмдаги расмий канали.
©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим!
📥 Савол, таклиф ва мулоҳазалар учун Админ👇
@AbdullayevIlhomjon

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 18:58:34 #ДУО

УХЛАШ ОЛДИДАН АЙТИЛАДИГАН ЗИКР

Барро ибн Озибдан р.а. ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Агар тўшагингга келсанг, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат ол, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб

«Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва важжаҳту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжату зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, ла малжаа ва ла манжа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта», деб айт.

Бу нарсаларни ўқиб ётиб ўша кечаси вафот этсанг, Ислом фитратида ўласан. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин», дедилар».

(Маъноси: «Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Юзимни Сенга қаратдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим».)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
537 views•🇮•🇱•🇭•🇴•🇲•🇯•🇴•🇳, 15:58
Ochish/sharhlash
2022-08-31 22:12:20
31 ЁШИНГ МУБОРАК ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин азиз ватандошлар.

Яқинларингизни ҳам биринчилардан бўлиб табрикланг!

https://t.me/SattiboyHalfa
1.8K views•🇮•🇱•🇭•🇴•🇲•🇯•🇴•🇳, edited  19:12
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:50:57 #Мулоҳаза

Уйда бардавом Қуръон оятларини тинглаб юриш биз учун беш фойдани тортиқ қилади:
1. Сакинат ва хотиржамлик юзага келади.
2. Шайтонлар ҳайдалади, қувилади.
3. Жанжал –келишмовчиликлар камаяди.
4. Боланинг тили равонлашади, яхшилашади.
5. Ёдлаш ва эслаб қолиш осонлашади.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
1.1K views•🇮•🇱•🇭•🇴•🇲•🇯•🇴•🇳, 10:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:30:49
МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

Ҳурматли юртдошим!

Сизни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз.
Яратган Парвардигордан барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва тинчлик-хотиржамлик бўлишини сўраймиз.
Хонадонингиз файзу баракага лиммо-лим бўлиши ва гўзал диёримизда доимо хурсандчилик ҳукм суришини Ҳақ таоло насиб этсин.
Ватан равнақи, дин ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида қилаётган ишларингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин.
Азизим, Мустақилликнинг 31 йиллиги муборак бўлсин!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@SattiboyHalfa
1.3K views•🇮•🇱•🇭•🇴•🇲•🇯•🇴•🇳, 01:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:09:41 ЭНГ ЧИРОЙЛИ ҚИРОАТ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Қироатини эшитганингизда, у Аллоҳдан қўрқяпти, деб ўйлаган одам Қуръонни энг чиройли овозда ўқувчидир”. Ким Аллоҳдан қўрқса, гарчи овози жуда-а чиройли бўлмаса-да, энг гўзал овоз соҳибидир. Қайси бандада риѐ, хўжакўрсинлик, манманлик белгилари кўзга ташланса, овози қанчалик ѐқимли бўлмасин, Аллоҳ наздида чиройли ўқувчи ҳисобланмайди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Одамлар ичида Қуръонни энг чиройли ўқувчи ким?” деб сўралди. Шунда у зот: “Қироатини эшитганингизда, у Аллоҳ азза ва жалладан қўрқяпти, деб ўйлаган одам”, дедилар.
Амаллар кўрки тақводир. Айнан тақво тиловатга кўрк бағишлайди. Кимнинг қўрқуви кўп бўлса, қироати янаям чиройли бўлади.
Қуръон ўқилаѐтганда аҳамият берсангиз, кимнинг ихлоси бор, ким Аллоҳ розилиги учун, ким риѐ
учун ўқиѐтгани шундоқ овозидан билиниб туради. Қалбида тақво бор инсон Қуръон ўқиса, эшитиб
маза қиласиз, дилингиз яйрайди, ҳеч тўймайсиз, яна ўқисайди, деб қироатига илҳақ бўласиз.
Демак, қироат чиройли бўлиши учун тажвид қоидаларига мос ҳолда ўқиш билан ширали овознинг ўзи камлик қилади. Қироат ростмана гўзал чиқиши учун қалбда тақво бўлиши керак. Зеро, Аллоҳдан қўрқадиган инсоннинг қироати ѐқимли, таъсирчан бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
316 views•🇮•🇱•🇭•🇴•🇲•🇯•🇴•🇳, 17:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:52:59
#қироат

Тоҳа сураси 123-124 оятлар
Мансур ас-Салими қироати

Демак, инсон ер юзига тушганидаёқ Аллоҳ таоло унга ҳидоят – Пайғамбар ва китоблар юбориб туришини айтиб қўйган. Аллоҳ таолодан келган ҳидоятга эргашиб яшаган инсонгина адашмайди, бахтсиз бўлмайди. Аллоҳдан келган ҳидоятга эргашиб яшаган инсонгина тўғри йўлда юрган бўлади, бахт топади.

«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур...»

Қайси бир инсон Аллоҳни унутса, Уни эсламаса, Унинг ҳидоятига эргашмаса, ўзига ўзи қилади. Аввало, ундай одам бу дунёда танглик-торликда ҳаёт кечиради. Иймонсизлиги туфайли, ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймас бўлиб қолади. Молу дунё, айшу ишрат ичида кўмилиб ётса ҳам, унга оз кўринади. Улардан ажраб қолишидан қўрқаверади. Иймонсизлиги туфайли кетма-кет муаммолар келиб чиқаверади.

(«Тафсири Ҳилол» китобидан)
334 views•🇮•🇱•🇭•🇴•🇲•🇯•🇴•🇳, 16:52
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:38:24 Тавба қачон қабул бўлади?

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтадилар:
Тавба қабул бўлишининг бир неча аломатлари бор:

1) Инсон келажакда гуноҳлардан сақланиб юради.

2) Яхши одамларга яқин бўлади.

3) Ёмонлардан узоқ бўлади.

4) Оз дунёга рози бўлади.

5) Охират тайёргарлиги ила машғул бўлади.

6) Гуноҳларига қалбида ғам бўлади.

7) Роббисидан қалбида рози бўлади.


«Мақомотэ сулук» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
373 views•🇮•🇱•🇭•🇴•🇲•🇯•🇴•🇳, 16:38
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:36:47 Ёдингда тут

Луқмони Ҳаким айтадилар:

1. Намоз ўқиганингда қалбингни сақла.

2. Ўзганинг уйига кирганда кўзингни сақла.

3. Одамлар ичида тилингни сақла.

4. Икки нарсани ёдингда тут: - бири Аллоҳнинг Биру Борлиги, иккинчиси - ўлимнинг аниқлиги.

5. Икки нарсани эсингдан чиқар - бири - ўзгаларга қилган яхшилигинг, иккинчиси ўзгаларнинг сенга қилган ёмонлиги.

(Ғаззолий. Мукошафат ул-қулуб. 379-бет).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
397 views•🇮•🇱•🇭•🇴•🇲•🇯•🇴•🇳, 16:36
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:03:18 #Мавлид

«Мавлид маросимлари тарихи»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
662 views•🇮•🇱•🇭•🇴•🇲•🇯•🇴•🇳, 15:03
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:15:21 #ҚИРОАТИ_МАҚТАЛГАН_САҲОБАЛАР

Ривоят қилинишича, Ҳазрат Абу Бакр билан Умар розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Қуръонни нозил қилинганидек (асл ҳолида) ўқишни истаса, Ибн Умму Абднинг қироатига мувофиқ ўқисин!” деганларини эшитишган. Кейин Абдуллоҳ ибн Масъуднинг уйига бориб, унга хушхабарни етказишган.
Бу воқеа тафсилотини Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан эшитамиз: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам, мен ҳамда Абу Бакр бирга кетаѐтганимизда Абдуллоҳ ибн Масъуднинг Қуръон
ўқиѐтгани эшитилди. Расулуллоҳ тиловатни тингладилар. Шундан кейин Абдуллоҳ руку, сажда қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Абдуллоҳга):– Сўра, сенга берилади. Дуо қил, тилагинг бажо этилади, – дедилар.
Пайғамбар алайҳиссалом шундан сўнг кетдилар. Кейин:
– Қуръонни нозил қилинганидек ўқиш кимни хурсанд қилса, Ибн Умму Абд қироатига мувофиқ ўқисин! – дедилар.
Атроф зим-зиѐ бўлишига қарамай Расулуллоҳ айтган гапни Абдуллоҳга етказиб, кўнглини кўтариш учун йўлга чиқдим. Бориб эшигини тақиллатдим. Овозимни эшитиб:
– Нима учун шу маҳалда келдинг? – деб сўради.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган башоратни етказиш учун.
– Абу Бакр сендан аввал келиб менга хабар берди.
– Агар шундай бўлса, яна ўзиб кетибди. Биз қайси бир амалда беллашмайлик, нуқул Абу Бакр ғолиб чиқаверади! – дедим.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
925 views•🇮•🇱•🇭•🇴•🇲•🇯•🇴•🇳, 06:15
Ochish/sharhlash