Get Mystery Box with random crypto!

Salomatlik | Rasmiy Kanal

Kanal manzili: @salomatliktg
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.06K
Kanalning ta’rifi

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади. Берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-10-30 20:45:19
Ишдан чарчаб келганингиздан сўнг бошингиз ва айниқса елкангиз кўп толиқиб оғриса, шу машқларни бажаринг!

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

Instagram ва TikTok дан видео юкловчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
12.9K viewsedited  17:45
Ochish/sharhlash
2023-10-28 09:20:02
Аёллар учун ажойиб лайфхак

Эркаклар жуда севиб истеъмол қиладиган холодецни тайёрлашни ўрганиб олинг.

Холодецда калсий моддаси кўп бўлади ва буни еган эркакларда соч тўкилиши озаяди.

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

Instagram ва TikTok дан видео юкловчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
17.8K views06:20
Ochish/sharhlash
2023-10-27 20:30:23 Эрнинг аёлига мактуби

Эй рафиқам!

Менга, сенинг ширин ва оҳиста шивирлашларингни эшитишни хуш кўрадиган эркак, деб қарагин. Менга, сен хоҳлаган пайтингда пул берадиган пул сарфловчи машина, деб қарама. Менга, то эҳтиёжинг тушадиган вақтгача ташлаб қўядиган бир буюмингдек, қарама.

Мендан сенга фақат яхши сўз етишини ва сенла гўзал ишрат қилишни хоҳлашимни мақсад қил.
Билгинки, мен «Қорун» эмасман. Қасрлар ва мулкларга эгалик қилмайман.

Сирларимни қўшниларингга ва дугоналарингга фош қилма. Сен менинг қудуғим ва ёпинчиғим бўл.
Мен билан сўзлашишинг қичқириқ бўлмасин. Мени чақиришинг қағиллаш каби бўлмасин. Мен сен билан қандай бўлишимни истасанг, сен ҳам мен билан худди шундай бўл.

Эй рафиқам…

Бу дунё ҳаёти ҳою ҳаваслар, йўлдан урувчи нарсалар, аёллар, дилхушликлар ва фитналардан иборат. Шу сабаб сен мен учун уларнинг ҳаммасидан афзал бўл. Мени ҳаромдан сақла.

Яратилишинг ва ахлоқингда гўзал бўлгинки, назарим сендан бошқасига тушишидан беҳожат қил. Мулкимни ва фарзандларимни асрагин.
Жисмингдаги мафтун қиладиган ерларинг омонатдир.

Тўй ва муносабатларда фахрланиб, уларни мендан бошқасига кўрсатма.
Ёлғизлигимда ёнимга кел ва менга ошиқлар каби сўйла… Ёлғизлик виждонни ўлдирур.

Эй рафиқам…

Менга итоаткор бўл. Қачонки сени чақирсам, лаббай деювчи бўл. Қачонки сенга сўзласам, гапларимга қулоқ солгувчи бўл. Шаънимни сақловчи бўл… Фарзандларимга гўзал тарбиячи бўл…

Тўйларга зийнатланганинг каби мен учун ҳам зийнатлан. Уйдан ташқарига чиққанингда кийинганингдек, мен учун ҳам кийин. Мени шодлик ва табассум ила қаршила, худди қўшниларинг ва дугоналарингни қаршилагандек.

Баъзида дунё мен учун торайиб, шердек бўкиришим, денгиздек мавж уришим мумкин. Шунда патларини туширган каптардек юмшоқ бўл ва мулойимлик билан ғазабим оловини ўчиргин. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан ўрнак ол…

Эй рафиқам…

Дунё денгиз, охират соҳил ва қайиқ тақводир. Инсонлар эса сафардадирлар. Менинг ҳаққимда Аллоҳга тақво қил.

Эй рафиқам, сендан илтимос…

Сенга бўлган муҳаббатимни нафратга айлантирма. Сенга бўлган садоқатимни адоватга айлантирма. Сенга бўлган ҳурматимни ҳурматсизликка айлантирма. Мени эшит, жаҳлинг чиқмасин.
Агар ҳузурингда ўзим учун жой топа олганимда, сендан бошқанинг қалбидан жой қидирмас эдим.

Хонадон ва фарзандларнинг ғамларидан ҳамда тугамас талабларидан узоқ бўлган, ўзимизга хос бир бурчакда вақти-вақти билан кўришиб турганимизда, дўстларим ҳузурида бедор бўлиб, ўйин кулгу қилмас эдим.

Агар сендан ошиқлар сўзини тинглаганимда, қулоқларим сендан бошқасига мойил бўлиб, завқланиб сакрамас эдим.
Мен учун бир кунгина бойлигим бўлсанг, бошқа бойликларни асло қидирмас эдим.

Сўнгги сўзим…

Сен жамики яратилганларнинг саййиди Муҳаммад алайҳиссалом айтганларидек бўл:
«Аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир?», дейилди У Зотга.
«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», дедилар.

Аллоҳим, ҳолимизни ислоҳ қилгин, бизга бахтиёр оилавий ҳаётни инъом қилгин, омийн!

Ҳассон Жибон (Одинахон Муҳаммад Юсуф таржимаси)

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

Instagram ва TikTok дан видео юкловчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.0K views17:30
Ochish/sharhlash
2023-10-27 08:10:02
Зинапоялардан юришнинг қандай фойдалари борлигини биласизми?

"Домлардаги" лифтларни қулаб тушаётганини ҳисобга олсак сизга албатта зинапоя фойдалироқ!

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

Instagram ва TikTok дан видео юкловчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.7K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-10-26 07:55:32
#Диққат

Сақични ҳеч қачон 5 дақиқадан ортиқ чайнаманг

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

Instagram ва TikTok дан видео юкловчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
12.9K views04:55
Ochish/sharhlash
2023-10-25 19:15:56
Кўп ҳолларда ёш болаларимиз шундай ўтиришганига кўзимиз тушиб қолади.

Бу, болалар учун энг хавфли ўтириш усули ҳисобланади, ўсаётган боланинг умуртқа поғонасига қаттиқ шикаст етиши мумкин

Имкон қадар барча ота-оналарга тарқатинг

Instagram ва TikTok дан видео юкловчи бот @KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
15.1K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-10-24 21:00:03 #ибрат

Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
— Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин! - дея уларнинг билимини синамоқчи бўлди.
  
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга:
— Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз! - дейди. Ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди: "Отам, онам, турмуш ўртоғим, болаларим..." хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
— Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин! - дейди устоз.

Аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
— Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин! - дейди.
  
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишининг исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар...
  
Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
— Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир! - дея буйруқ беради.
  
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўртоқ ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
— Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин! - дея буйруқ беради.

Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
— Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим! - дея гапини такрорлайди.
  
Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш ўртоғи исми қолади. Кейин устоз унга:
— Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларнинг исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандинг исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлғиз турмуш ўртоғингни танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
  
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
— Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу менинг турмуш ўртоғим, - дея жавоб берди. Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

Instagram ва TikTok дан видео юкловчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.1K views18:00
Ochish/sharhlash
2023-10-23 20:25:22
АЖОЙИБ ДАВОЛОВЧИ МАШҚ ХАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Агар сиз ҳар куни суратдаги каби икки дақиқа давомида қимирламай турсангиз, қуйидагиларга эришишингиз мумкин:

• Қорин ичкарига тортилади ва текисланади
• Елка ва кўкраклар очилади ва қад тик тутилади
• Умуртқа ва бел мушаклари чўзилади
• Қон айланиши яхшиланади
• Стресс ва кайфият бузилиши бартараф бўлади
• Уйқусизлик ортга чекинади
• Ўз-ўзингизга бўлган ишонч ортади

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

Instagram ва TikTok дан видео юкловчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.8K views17:25
Ochish/sharhlash
2023-10-23 08:30:01
Бола қобилиятни юзага чиқаришда йўл қўйиладиган хатолар

Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.

Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади.

Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

Миянинг 85 фоизи сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичилмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди.

Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас.

Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

Instagram ва TikTok дан видео юкловчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.0K views05:30
Ochish/sharhlash
2023-10-22 20:50:02
Оила мустаҳкам бўлиши учун муҳим тавсиялар:

АЁЛЛАР УЧУН:
1. Эрингиз билан тортишманг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини ҳурмат қилинг!
4. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
5. Телефонини титманг!
6. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!

ЭРКАКЛАР УЧУН:
1. Аёлингизга пул беринг!
2. Доимо унга пул бериб туринг!
3. Пул беришни унутманг!
4. Берадиган пулингизни беришни ёддан чиқарманг!
5. Сўрамасидан туриб пул беринг!
6. Унга пулим йўқ, деманг!
7. Пул беришни тўхтатманг!))))


Жуфти халолингизга юбориб қўйинг!

Instagram ва TikTok дан видео юкловчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
12.8K views17:50
Ochish/sharhlash