Get Mystery Box with random crypto!

Райҳон ўсимлигидан касалликларни даволашда ажойиб рецепт! Ш | Salomatlik saboqlari

Райҳон ўсимлигидан касалликларни даволашда ажойиб рецепт!

Шифокор Фаррух Шерназаров:

Райҳон овқатларга, чойларга шифобахш кўкат сифатида ишлатиб келади. Райҳон ҳавони ва одам вужудини юқумли касаллик тарқатувчи микроблардан ва инфекциялардан тозалайди.

Томоқ оғриганда: 4 қошиқ майдаланган райҳон баргини 250 мл қайнаган сувга солиб 20 дақиқа қайнатиб, совугач сузиб олиб, кун давомида 2-3 марта илиқ ҳолда томоғингизни чайинг.

Қовоқлар шамоллаганда: 2 қошиқ майдаланган райҳон баргларини 500мл қайнаган сувга солинг ва совутиб сузгичдан ўтказинг. Малҳамга докани ботириб қовоқларингиз устига қўйинг.

Бош оғриғида: Райҳон, маврак, лимонўтни тенг миқдорда олиб, 1 чой қошиғини 200мл қайнаган сувда 20 дақиқа дамланг ва сузиб олгач, 1 чой қошиқ асал билан аралаштириб ичинг. Ушбу шарбат тинчлантириш хусусиятига ҳам эга.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg