Get Mystery Box with random crypto!

SALOMATLIK SIRLARI

Telegram kanalining logotibi salomatlikk_sirlari — SALOMATLIK SIRLARI S
Telegram kanalining logotibi salomatlikk_sirlari — SALOMATLIK SIRLARI
Kanal manzili: @salomatlikk_sirlari
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.03K
Kanalning ta’rifi

Assalomu aleykum "SALOMATLIK SIRLARI" kanaliga xush kelibsiz.
💉 Tibbiyotga oid ma'lumotlar

Kasalliklar va ularni davolash usullarini biz bilan o'rganing.
Kanalni kuzatishda davom eting 😊

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-24 05:48:11
Тиш ковлагичдан кўп фойдаланишнинг хавфли томонлари


Агар тез-тез тиш ковлагичдан фойдаланишга тўғри келса, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Чунки тишларда тез-тез егулик қолдиқлари қолиб кетиши сабаб тишлар ўртасидаги алоқаларининг бузилганидан бўлиши мумкин.

Кўпчилик махсус тиш ковлагичлардан фойдаланади. Бироқ кичик зарраларни улар билан олиб бўлмайди. Овқат зарралари тишларда қолади. Шундан сўнг озиқ-овқат қолдиқларининг тўпланиши, кейин эса чириш содир бўлади. Кариес ривожланишига ҳисса қўшадиган микроорганизмлар учун овқатланиш манбаи бўлади.

Агар ундан фойдаланаётганда қон пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Яқинларга Ҳам Улашинг


https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli
1.0K views2002, 02:48
Ochish/sharhlash
2023-04-24 04:18:24
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг

Яқинларга Ҳам Улашинг


https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli
1.5K views2002, 01:18
Ochish/sharhlash
2023-04-23 19:24:16
Кўп энергия билан таъминлайдиган паст калорияли овқатларни биласизми?


Қўзиқоринларда ёғлар ва углеводлар мавжуд эмас ва маҳсулотнинг асосий қисми қўзиқорин толасига тўғри келади - бу организмда ҳазм бўлмайдиган жуда мураккаб углевод.

Брюссел гуллари, брокколи ва гулкарам. У жуда тўйинган хун толасини ўз ичига олади. Битта катта порция минимал миқдордаги калория билан энергия беради.

Товуқ кўкраги организм томонидан узоқ вақт сўрилади, шунинг учун гўшт учун енгил гарнитурани танлаш керак - масалан, худди шу гулкарамдан. Бу комбинация мукаммал калория таркибига эга.

Яқинларга Ҳам Улашинг


https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli
1.4K views2002, 16:24
Ochish/sharhlash
2023-04-23 18:16:09
Антибактериал совун иммунитетни пасайтиради

Қўл ювиш кўплаб инфекцияларнинг тарқалишининг самарали олдини олади. Аммо антибактериал совун фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.

Антибактериал воситалар терига тажовузкор таъсир кўрсатади, чунки улар таркибида барча бактерияларни, шу жумладан терида яшовчи бактерияларни ўлдирадиган моддалар мавжуд.  Шунингдек, улар липид қатламини - бизни инфекциялардан ҳимоя қилувчи тўсиқни ювади ва тез-тез антибактериал воситаларга қўшиладиган умумий антисептик триклосан иммунитетни заифлаштиради ва гормонлар синтезини бузади.

Антибактериал совунни меъёрида қўлланг, ҳар куни қўл ювиш учун оддий совун ва илиқ сув етарли.

Яқинларга Ҳам Улашинг


https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli
1.4K views2002, 15:16
Ochish/sharhlash
2023-04-23 17:13:23
Ҳомиладор аёлларда кўриш ўткирлиги паст бўлса, табиий туғуруққа рухсат бериладими?

Шифокор Нозима Ўринова:

Туғуруқ жараёнида кўриш ўткирлигинг тушиб кетиши бу миопияга боғлиқ эмас, балки кўзни ўраб олган пардаларга боғлиқ.

Кўзнинг диаметри  нормада 23-24 мм бўлади. Бунда ҳар 1 ммга ўсиш кўзнинг -3 га ўзгаришини англатади.

Масалан сизда кўриш ўткирлиги -6 деб олайлик, бунда кўзнинг диаметри 26 мм бўлади, яни кўз пардалари чўзилган. Бу ҳолларда туғуруқ жараёнига рухсат берилмайди ва фақат кесар кесиш йўли билан туғишга кўрсатма берилади.

Хулоса қилиб шуни айтамизки, кўриш ўткирлигинг қандайлиги билан туғуруқ жараёнини белгиламаймиз, балки кўзни ўраб турувчи пардаларнинг ҳолатига эътибор беришимиз керак. Буни эса албатта офтальмолог шифокор текшириб аниқлайди.

Яқинларга Ҳам Улашинг


https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli
1.3K views2002, 14:13
Ochish/sharhlash
2023-04-23 16:29:36
Гонартроз қандай касаллик?

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Гонартроз - тизза бўғимининг дегенератив-дистрофик касаллиги ҳисобланиб, тизза бўғими бойламлари шикастланиши билан кечади.

Гонартрозда оғриқлар босқичма-босқич ривожланади ва юрганда оғриқлар кучайиши билан характерланади.

Дориларсиз даволашда зарарланган оёқда турли жисмоний машқлар бажариш, агар ортиқча вазни бўлса вазн йўқотиш, сув остида терапевтик душ-массаж, тизза бўғими тиббий массажлари тавсия этилади.

Яқинларга Ҳам Улашинг


https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli
1.2K views2002, 13:29
Ochish/sharhlash
2023-04-23 15:23:13
Дефектологлар қандай касалликлар билан курашади?

Шифокор Лайло Бахтиёрова:

Дефектология – жисмоний ва руҳий нуқсонли болалар ривожланишини ўрганиш, уларга махсус таълим-тарбия бериш, ундаги нуқсонларни йўқота бориш қонуниятларини ўрганувчи фан.

Кўр ва кўзи ожиз, кар ва қулоғи оғир, ақли заиф, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бор, нутқ камчилигига эга бўлган болаларни дефектолог даволайди.

Нуқсонли ва психофизик камчилиги бор болаларнинг психологиясини, шунингдек, таълим-тарбия бериш, нуқсонларни тузатиш, тиклаш бу касб эгаларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Яқинларга Ҳам Улашинг


https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli
1.2K views2002, 12:23
Ochish/sharhlash
2023-04-23 14:09:06
Қулоқ оғриғи ва тиқинидан халос бўлишнинг самарали усули

Шифокор Улуғбек Ўроқов:

Бунинг учун олма сиркаси ва спиртни тенг миқдорда аралаштиринг. Бошингизни бир томонга эгиб, пипетка билан оғриган қулоққа 3 томчи томизинг ва лабни қарама-қарши қулоқ томонга тортинг, бу эшитиш канали деворларини тўғри ҳолатга келиб, яхшироқ намланишига ёрдам беради.

Бир дақиқадан сўнг, бошланғич позициясига қайтинг - суюлтирилган олтингугурт қулоқдан оқиб чиқади. Қулоқни қоғоз салфетка билан артиб олинг!

Ушбу эритма эшитув йўлида тўпланган олтингугуртдан халос бўлишга ёрдам беришидан ташқари, сирка қулоқда кислотали муҳит ҳосил қилади, ундаги замбуруғлар ва микроблар йўқ қилинади. Спирт эса яллиғланишга қарши курашиб, оғриқдан халос қилади.

Яқинларга Ҳам Улашинг


https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli
1.3K views2002, 11:09
Ochish/sharhlash
2023-04-23 13:23:23
#Диққат
Қон босими (давления)ни инсон ёши бўйича нормасини билиб олинг!

Яқинларга Ҳам Улашинг


https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli
1.3K views2002, 10:23
Ochish/sharhlash
2023-04-23 12:27:43
Овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ичимликлар

Терапевт Анвар Исроилов:

Арпабодиён чойи ич қотиши ва газни келтириб чиқарадиган бошқа овқат ҳазм қилиш муаммоларига ёрдам беради.

Ўрик шарбати енгил ич сурувчи таъсирга эга.

Етарли миқдорда сув ичиш овқатни яхшироқ ҳазм қилишга ва овқат ҳазм қилиш тизими орқали самарали ҳаракатланишига ёрдам беради.

Яқинларга Ҳам Улашинг


https://t.me/+SE9ba5JQoxc1Yjli
1.2K views2002, 09:27
Ochish/sharhlash