Get Mystery Box with random crypto!

Duo va Zikrlar🤲

Telegram kanalining logotibi sahih_duolar_pg — Duo va Zikrlar🤲
Kanaldagi mavzular:
Zikr
Дуо
Kanal manzili: @sahih_duolar_pg
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128.40K
Kanalning ta’rifi

«Аллоҳнинг ижобатига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, Аллоҳ ғофил ва беҳудачи қалбдан дуони қабул қилмас»
®Абу Хурайра (р.а) ривояти.
💰Реклама хизмати: @DuolarRek

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-04-27 13:36:00
“Ғайб калитлари бештадир. Уларни фақат Аллоҳ билади.

1) Бачадондаги ҳомила қандай бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!

2) Эртага нима бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!

3) Ёмғир қачон келишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!

4) Бирор жоннинг қерда ўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!

5) Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!”


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
15.8K views10:36
Ochish/sharhlash
2024-04-27 12:44:01 ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
14.7K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-04-27 05:50:01
Тилингиз доим Аллоҳнинг зикри ила нам бўлиб турсин илоҳим...
Роббингиздан умид қилинг, доим зикрда бўлинг, истиғфор айтинг.

Астағфируллоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Аллоҳу Акбар
Субҳаналлоҳ
Ла иллаҳа иллаллоҳ
Аллоҳума солли аъла саййидина Муҳаммад
Саллаллоҳу алайка я Расулаллоҳ
Субҳаналлоҳ Валҳамдулиллаҳ вала иллаҳа иллаллоҳ Валлоҳу Акбар.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил ъазийм.
Астағфируллоҳ ва Аътубу Илайҳ.
Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ.
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ
Дўстларингизга ҳам юборинг, уларга Эслатинг....

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
25.0K views02:50
Ochish/sharhlash
2024-04-26 20:54:44
Каналимизнинг YouTube саҳифасига янги видео жойланди.
(Топиш тутишизда барака бўлмаса бошиз қарздан чиқмаётган бўлса буни албатта эшитинг )
Видеони пастдаги ҳавола орқали ўтиб кўришингиз мумкин.
YouTube каналимизга обуна бўлишни ва видеоларимизга босиб бизни қўллаб қувватлашни унутманг


19.6K views17:54
Ochish/sharhlash
2024-04-26 13:35:07
#Дуо
Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида:

اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

Ўқилиши: Аллоҳумма аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.

Абу Довуд ва Насоий ривоятлари

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
23.9K views10:35
Ochish/sharhlash
2024-04-26 12:45:01
Ким Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтса ғам-ташвишлари ва гуноҳларидан халос бўлади.

Аллоҳумма солли ва саллим аъла саййидина ва ҳабибина Муҳаммад.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
18.4K views09:45
Ochish/sharhlash
2024-04-25 22:01:12
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
♡ Савобларнинг совғаси бўлак,
♡ Чин юракдан билдирай тилак,
♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!


ЖУМА МУБОРАК!

Яқинларни табриклаш эсдан чиқмасин

ЯҚИНЛАРГА ЖУМА ТАБРИГИ ЯСАШ

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
53.7K views19:01
Ochish/sharhlash
2024-04-25 18:41:22
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
“Мисвокни лозим тутинглар, чунки унда ўнта хислат бордир:
1. Оғизни поклайди.
2. Робб рози бўлади.
3. Шайтон ғазабланади.
4. Раҳмон ва фаришталар уни яхши кўради.
5. Милкни мустаҳкамлайди.
6. Балғамни кесади.
7. Оғиздаги ҳидни хушбўй қилади.
8. Оғиздаги аччиқни кетказади.
9. Кўзни равшанлантиради.
10. Турли ёқимсиз сассиқ ҳидларни йўқ қилади. Мисвок суннат амаллардандир”.
Сўнгра яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок билан ўқилган намоз мисвоксиз ўқилган намоздан етмиш марта афзалдир”, деб айтдилар.

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
30.0K views15:41
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:36:41
ХОТИРАНГИЗ ЗАИФМИ?!

Уламоларнинг хотирани кучайтириш тажрибаларидан: Қирқ бир кун мобайнида ҳар куни тонгда Аъла сурасининг олтинчи оятини етти марта ўқишни тавсия қиладилар:

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰ ۝ إلّا مَاشَآءَاللهُ

Ўқилиши: «Сануқри`ука фа лаа тансаа иллаа маа шаа Аллоҳ».

Маъноси: «Биз сизга қироат қилдирамиз ва сиз Аллоҳ Ўзи (унутишингизни) хоҳлаган оятлардан бошқасини унутмассиз».

Келинг қардошим бугундан бошлаб ушбу оятни ҳар куни тонгда етти марта ўқишни одат қилайлик. Аллоҳнинг ояти мўжиза, биз эса ожизмиз. Аллоҳ хотирамизни мустаҳкам қилсин!


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
14.6K viewsedited  10:36
Ochish/sharhlash
2024-04-25 12:44:01 ОЛТИН ДИНИЙ СЎЗ!

1) тоййиба сўзи.!

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росуу луллоҳ.

Тўғри сўз:
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳнинг расулидир.

2) Гувоҳлик калимаси.

Ашҳаду алла илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳуҳу ва расуулуҳ.

Эътироф сўзи:.
Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканлигига иқрорман.

3) Тавҳид сўзи.!

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳадаҳуу ла шариика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюл лаа ямуту, биёд ҳил хайру ва ҳува ала кулли шайин қодиир.

Ёлғизликка иқрор: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган илоҳ йўқлигига иқрор бўлдим! Аллоҳнинг шериги йўқ. Мулк Аллоҳникидир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. (Аллоҳ) тирилтирур ва ўлдиради. Лекин У тирик ва ўлмайди. Яхшилик Уникидир ва У ҳамма нарсага қодирдир!

4) Куфр сўзи.

Аллоҳумма инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайян ва ана аалам. Ва астагфирука лимаа лаа аалам. Бу шундай.

Куфрни қайтарувчи сўз:
Аллоҳим, сендан мени билиб туриб сенга ширк келтиришдан сақлашингни сўрайман. Агар билмай ширк қилган бўлсам, мени кечиришингизни сўрайман. Албатта, Сен ғайбни билувчисан.

5) Кечирим сўзи.!

Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ таъаалаа мин кулли занбин азнабтуҳуу аамдан ав хотаан сирран ва алаанияҳ. Ва дунёнинг гўзаллиги ва дунёнинг гўзаллиги. Бу шундай.

Гуноҳлар кечирилишини сўраш учун сўз:
Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Қасддан ёки хато билан, яширин ёки ошкора қилган барча гуноҳларимни Аллоҳ таолодан кечиришини сўрайман. Мен билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман.
Албатта, Сен ғайбни билувчисан.

6) Ҳамд сўзи.!

Субҳааналлоҳи валҳамду лиллааҳи ва ла илааҳа иллаллоҳу валооҳу акбар. Лаа ҳавла ва ла култа иллаа биллааҳил-алиийил азийим. Ма шаа Аллоҳу каана ва маа лам яша лам якун.

Мақтов:
Худонинг ҳеч қандай айби ёки камчилиги йўқ. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! Худо буюкдир. Қудратли ва буюк Аллоҳдан бошқа мутлақ куч ва қувват йўқ. Худо нима хоҳласа, бўлади, Худо хоҳламаса, бўлмайди.

ХАЛҚ ИЁНАТИ.

Аманту биллаҳ кама ҳува би асмоиҳи ва сифат ва кабилту жомия аҳкамиҳива арканиҳи.

Мен Аллоҳни исми ва сифатларидан танидим ва барча амрларини қабул қилдим.

Батафсил Эътиқод

Аманту биллаҳи ва малайкатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал явмил оҳири вал қодир хайриҳи ва шарриҳи миналлоҳ таоло ва баъс вафотидан кейин.

Эътиқоднинг муфассал ифодаси: Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлишига ва ўлимдан кейин тирилишга иймон келтирдим.!!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
12.7K views09:44
Ochish/sharhlash