Get Mystery Box with random crypto!

Duo va Zikrlar🤲

Kanal manzili: @sahih_duolar_pg
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 126.71K
Kanalning ta’rifi

«Аллоҳнинг ижобатига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, Аллоҳ ғофил ва беҳудачи қалбдан дуони қабул қилмас»
®Абу Хурайра (р.а) ривояти.
💰Реклама хизмати: @DuolarRek

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-16 12:29:01
Ёз келиб қуёшга чиққанимдан негрдан фарқим қолмай қоларди.

Ундан ҳам ёмони - қорайиб эримга ҳам ёқмай қолардим. Вазияит чатоқлигини кўрган овсиним бир рецептни ўргатганди 1 ҳафтада сутдек оқариб камига 10 ёшга ёшарибман. (Эрим айтди )

Ёзда қуёшни тагида футбол ўйнаб ҳам қораймасликни истаганлар учун бу рецептни бўлишаман...

9 мин турадиган 3 та маз ва юзингиз жонланади!

Рецептни ёзиб олинг!
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил;
• 1 томчи...
Батафсил ўқиш
13.7K views09:29
Ochish/sharhlash
2024-04-15 13:31:58
#дуо
Ота-онанинг ҳаққига қилинган дуо

Олимлардан бири айтади: "Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида ота-онанг ҳаққига дуо қилишинг уларга атаб сўйган ўнта туядан афзалдир".

رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
Ўқилиши: “Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро”.

Маъноси: "Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!" (Исро сураси, 24-оят).

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
32.1K views10:31
Ochish/sharhlash
2024-04-15 12:44:01 ТУРМУШ ҚУРИШ АРАФАСИДА ТУРГАН ЁШЛАРГА ЗАРУР ТАВСИЯЛАР

1. Оила қуришдан олдин бўлғуси турмуш ўртоғингиз ота-онасини, буви-буваларини яхшилаб суриштиринг. Аждодларимиз етти аждодини суриштириш одатига бежиз амал қилишмаган.

2. Иложи борича яқин қариндошлар билан никоҳ алоқасини боғламанг. Қариндошлик ришталарини боғлаш учун яқинлари билан қуда бўлишга уриниш нотўғрилигини унутманг. Бу нарса наслий касалликларга сабаб эканини ота-онангизга ётиғи билан тушунтиринг.

3. Бир оилада икки ёки ундан ортиқ фарзандлар бир дард билан оғригани наслий касалликдан дарак беришини ёдда тутинг.

4. Жуфтингиз ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, кашандалик, зинокорлик каби иллатлардан пок эканига ишонч ҳосил қилинг.

5. Оила қуришдан олдин тиббий кўрикдан расмиятчилик учун эмас, жиддий тарзда икковингиз ўтишингиз керак. Бу – жуда муҳим масала. Зеро, ота-она соғлом бўлса, улардан туғиладиган фарзанд ҳам саломат бўлади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
20.9K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-04-14 13:32:01
Гўзал дуо..

┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
13.2K views10:32
Ochish/sharhlash
2024-04-13 15:12:01
#Дуо
Ғафлат ва бадгумонликдан сақланиш учун ўқиладиган дуо

اللّهمّ اجعلني أعظم شكرك و أكثر ذكرك و أتبع نصيحتك و أحفظ و صيّتك.

Ўқилиши: Аллооҳуммажъалний уъаззиму шукрока ва уксиру зикрока ва аттабиъу насийҳатака ва аҳфазу васийятак.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени, Сени шукрингни улуғлайдиган, зикрингни кўп қиладиган, насиҳатингга эргашадиган ва васиятингни сақлайдиган қил.

Термизий 3530 – р, Аҳмад 7753, 9790 – р, Мажмаъуз завоид 10 ж. 172 – бет.

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
25.2K views12:12
Ochish/sharhlash
2024-04-13 13:31:20
#зикр
Энг афзал зикр ва дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Энг афзал зикр — Лаа илаҳа иллаллоҳ ва энг афзал дуо — Алҳамдулиллаҳ"

(Имом Можа ривояти).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
16.9K views10:31
Ochish/sharhlash
2024-04-13 12:44:01 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари.

Аёли билан сайр қилиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кеч кирса Ойша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эдилар.
( Бухорий ривояти.)


Уй ишларида ёрдам бериш.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда нима қилишлари ҳақида сўралганида: “Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эдилар” деб жавоб қилдилар.
( Бухорий ривояти.)


Муҳаббатини изҳор қилиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз ҳақида айтиб, “Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди" дедилар.
( Муслим ривояти.)


Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)” дедилар.
( Муслим ривояти.)


Аёлини урмаслик.

Ойша онамиз айтадилар: "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирорта аёлларини урмаганлар"
( Насоий ривояти.)


Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдард бўлиш.

София розияллоҳу анҳо бир куни “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар. Ўша кун София онамизнинг навбати эди, маркаблари юришда секинлаб қолди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида у киши “Сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз” деб йиғлаганларида Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, хотиржам қилар эдилар”.
( Насоий ривояти.)


Аёлининг оғзига луқма солиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан” дедилар.
( Бухорий ва Муслим ривоятлари)


Аёли билан мусобақа ўйнаш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ойша онамиз билан (кимўзиш) мусобақа ўйнаганлари ва Ойша онамизинг ўзиб кетганлари, сўнг Ойша онамиз семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетганча кулиб “Бу ўшанинг ўрнигадир” (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб) деганлари ривоят қилинади.
( Абу Довуд ривояти)

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
16.9K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-04-12 15:57:14
Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуо

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:


بِاسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ

Ўқилиши: «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар».

( Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.)

Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
29.3K views12:57
Ochish/sharhlash
2024-04-12 12:44:03 ХУРМО ҳақида 20 ФАКТ

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.

2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.

3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.

4. Иммунитетни кўтаради.

5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.

6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.

7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.

8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.

9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.

10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.


11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.

12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.

13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.

14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.

15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.

16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.

17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.

18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.

19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.

20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
30.2K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-04-11 22:02:19
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
♡ Савобларнинг совғаси бўлак,
♡ Чин юракдан билдирай тилак,
♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!


ЖУМА МУБОРАК!

Яқинларни табриклаш эсдан чиқмасин

ЯҚИНЛАРГА ЖУМА ТАБРИГИ ЯСАШ

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
32.5K views19:02
Ochish/sharhlash