Get Mystery Box with random crypto!

Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали

Telegram kanalining logotibi rttyomtvf — Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали Р
Telegram kanalining logotibi rttyomtvf — Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали
Kanal manzili: @rttyomtvf
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.45K
Kanalning ta’rifi

Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиалининг расмий телеграм канали t.me/rttyomtvf

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-03-20 13:00:13 ЮРАК –ЎПКА –МИЯ 
РЕАНИМАЦИЯСИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ


Реанимация тадбирларини бошлашдан олдин беморни қаттиқ юзага чалқанча ётқизиш лозим бўлади.

Ҳамма реанимацион тадбирлар уч босқичга бўлинади, уларнинг ҳар бири эса уч босқичдан иборат.

I-боскич. ЮЎР (Юрак ўпка реанимацияси) нинг асосий тадбирлари.
Организм ҳаётини таҳминлашнинг умумий  чора тадбирлари

А – Airway орen – беморда нафас йуллари ўтказувчанлигини таъминлаш.

В – Breathe fоr Victim – оғиздан-оғизга, оғиздан бурунга ёки Амбу қопчалари ёрдамида сунъий нафас бериш, уйқу артерияси уришини аниқлаш. Агар пульсация бор бўлса, то мустақил нафас тиклангунча сунъий нафас олдиришни давом эттириш.

С – Circulatiоn blооd – агар артерияларида пульсация аниқланмаса юракни билвосита массаж, имконият борича трахеяни интубация килиш. Реанимацияни спонтан пульс пайдо бўлгунча давом эттирилади.

II- боскич. Реанимациянинг ихтисослашган усуллари.

D – Drugs –дорилар: керакли дори-дармонларни қилиш ва вена ичига эритмалар қуйиш учун система улаш.

Е – Electrоcardiоgraрhy (ЭКГ) – юрак тўхташи турини (қоринчалар фибрилляцияси, асистолия) аниқлаш учун кардиомонитор улаш ёки ЭКГ олиш.

F-Difibrillatiоn – (дефибрилляция) – қоринчалар фибрилляциясида дефибрилляция қилинади.

III-боскич. Мия реанимацияси – постреанимацион интенсив терапия.

G – Gauge – (баҳолаш) беморнинг аҳволини баҳолаш, яъни ўлим сабабини аниқлашга ҳаракат килиш, беморни қутқариш ва даволаш имкониятларини баҳолаш (аниқлаш).

H – Hyроtermy – (гипотермия) – Мия фаолиятини тикловчи муолажаларни қўллаш: гипотермия (+ 30-32°С)

I -  Intensive theraрy   – (интенсив терапия) қолган аъзолар фаолиятини тўғрилашга қаратилган интенсив терапия.
Реанимация тадбирларини ўтказиш тартиби сақланиши керак, лекин ҳар доим ҳам бунга эришиб бўлмайди, бу қаерда (аҳоли йўқ жой, стационар, стационар техник таъминоти), ким томондан (тайёрланмаган, тайёргарлик кўрган тиббиёт ҳодимлари) ёрдам кўрсатилишига боғлиқ.

t.me/rttyomtvf
1.8K viewsУмаров, edited  10:00
Ochish/sharhlash
2023-03-20 12:36:39 Тошкент вилояти “103” хизмати:


19-март 06:00 дан 20-март 06:00 гача Тошкент вилояти бўйича “Тез ёрдам”га 3210 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

Паркент тумани — 267 та,
Янгийўл тумани — 213 та,
Бўстонлиқ тумани — 207 та,
Зангиота тумани — 207 та


Госпитализация қилинган беморлар —338 нафар.

Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали

t.me/rttyomtvf
1.1K viewsУмаров, edited  09:36
Ochish/sharhlash
2023-03-15 07:35:26 "Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг тўлиқ матни эълон қилинди

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
1.5K viewsУмаров, 04:35
Ochish/sharhlash
2023-03-12 18:32:48
103 GA QO'NG'IROQ QILDINGIZ | 33 SAVOL
Inoyatillo_Andijoniy
7.2K viewsУмаров, 15:32
Ochish/sharhlash
2023-03-12 17:20:56
No comment...
1.6K viewsУмаров, 14:20
Ochish/sharhlash
2023-03-11 15:01:44 #МУНОСАБАТ

-Тошкент вилояти Бўка туманида тез тиббий ёрдам автомашинасида хўжалик ишлари қилинаётгани кўрсатилган ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат:
Бўка тумани ахолиси сонидан келиб чиқиб 8 та умумий прфилдаги тез тиббий ёрдам бригадалари ва 1 нафар реанимацион тез тиббий ёрдам бригадаси жами 9 нафар бригада ахолига туну-кун тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.

Тарқалган хабарлардаги 10 235 ZAA давлат рақам белгили 2013 йилда ишлаб чиқарилган Дамас русумли махсус автомашина Бўка тумани Марказий оилавий поликлиника учун ажратилган “Тиббий хизмат” автомашинаси хисобланади. Ушбу автомашина тез тиббий ёрдам хизматига бириктирилмаган ва ахолига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 19 декабрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассаларининг автотранспорт воситалари билан таьминлаш меёрлари ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 330-сонли буйруғи 2-иловаси 3-бандида “Тиббий хизмат махсус автомашиналаридан тиббиёт муассаларида, поликлиникаларда, туғруқхоналарда, қон хизмати, вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида, илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг клиникаларида, суд-тиббиёт экспертиза бюроларида, санаторияларда, СЭОЖСХ ларда ва тизимдаги бошқа муассаларида тиббий хўжалик ишларида фойдаланилиши” белгиланган.

- Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали вилоят бўйича барча тез тиббий ёрдам бригадаларини туну-кун назорат қилиб боришда "UzGPS" тизимидан фойдаланади. Тез тиббий ёрдам бригадалари тўлиқ назорат остида.

- Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам ҳизматига танқидий мазмунда қаратилган карикатураларни, мақолаларни эълон қилишда ташкилот меҳнатини ҳурмат қилган холда, суриштириб, аниқлаб эълон қилишларини дўстона равишда маслахат берамиз.

@rttyomtvf
2.2K viewsУмаров, edited  12:01
Ochish/sharhlash
2023-03-11 14:57:14
1.8K viewsУмаров, 11:57
Ochish/sharhlash
2023-03-10 17:40:07
Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
2.0K viewsУмаров, 14:40
Ochish/sharhlash