Get Mystery Box with random crypto!

#МУНОСАБАТ -Тошкент вилояти Бўка туманида тез тиббий ёрдам ав | Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали

#МУНОСАБАТ

-Тошкент вилояти Бўка туманида тез тиббий ёрдам автомашинасида хўжалик ишлари қилинаётгани кўрсатилган ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат:
Бўка тумани ахолиси сонидан келиб чиқиб 8 та умумий прфилдаги тез тиббий ёрдам бригадалари ва 1 нафар реанимацион тез тиббий ёрдам бригадаси жами 9 нафар бригада ахолига туну-кун тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.

Тарқалган хабарлардаги 10 235 ZAA давлат рақам белгили 2013 йилда ишлаб чиқарилган Дамас русумли махсус автомашина Бўка тумани Марказий оилавий поликлиника учун ажратилган “Тиббий хизмат” автомашинаси хисобланади. Ушбу автомашина тез тиббий ёрдам хизматига бириктирилмаган ва ахолига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 19 декабрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассаларининг автотранспорт воситалари билан таьминлаш меёрлари ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 330-сонли буйруғи 2-иловаси 3-бандида “Тиббий хизмат махсус автомашиналаридан тиббиёт муассаларида, поликлиникаларда, туғруқхоналарда, қон хизмати, вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида, илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг клиникаларида, суд-тиббиёт экспертиза бюроларида, санаторияларда, СЭОЖСХ ларда ва тизимдаги бошқа муассаларида тиббий хўжалик ишларида фойдаланилиши” белгиланган.

- Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали вилоят бўйича барча тез тиббий ёрдам бригадаларини туну-кун назорат қилиб боришда "UzGPS" тизимидан фойдаланади. Тез тиббий ёрдам бригадалари тўлиқ назорат остида.

- Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам ҳизматига танқидий мазмунда қаратилган карикатураларни, мақолаларни эълон қилишда ташкилот меҳнатини ҳурмат қилган холда, суриштириб, аниқлаб эълон қилишларини дўстона равишда маслахат берамиз.

@rttyomtvf