Get Mystery Box with random crypto!

ЮРАК –ЎПКА –МИЯ  РЕАНИМАЦИЯСИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ Реанимация тадб | Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали

ЮРАК –ЎПКА –МИЯ 
РЕАНИМАЦИЯСИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ


Реанимация тадбирларини бошлашдан олдин беморни қаттиқ юзага чалқанча ётқизиш лозим бўлади.

Ҳамма реанимацион тадбирлар уч босқичга бўлинади, уларнинг ҳар бири эса уч босқичдан иборат.

I-боскич. ЮЎР (Юрак ўпка реанимацияси) нинг асосий тадбирлари.
Организм ҳаётини таҳминлашнинг умумий  чора тадбирлари

А – Airway орen – беморда нафас йуллари ўтказувчанлигини таъминлаш.

В – Breathe fоr Victim – оғиздан-оғизга, оғиздан бурунга ёки Амбу қопчалари ёрдамида сунъий нафас бериш, уйқу артерияси уришини аниқлаш. Агар пульсация бор бўлса, то мустақил нафас тиклангунча сунъий нафас олдиришни давом эттириш.

С – Circulatiоn blооd – агар артерияларида пульсация аниқланмаса юракни билвосита массаж, имконият борича трахеяни интубация килиш. Реанимацияни спонтан пульс пайдо бўлгунча давом эттирилади.

II- боскич. Реанимациянинг ихтисослашган усуллари.

D – Drugs –дорилар: керакли дори-дармонларни қилиш ва вена ичига эритмалар қуйиш учун система улаш.

Е – Electrоcardiоgraрhy (ЭКГ) – юрак тўхташи турини (қоринчалар фибрилляцияси, асистолия) аниқлаш учун кардиомонитор улаш ёки ЭКГ олиш.

F-Difibrillatiоn – (дефибрилляция) – қоринчалар фибрилляциясида дефибрилляция қилинади.

III-боскич. Мия реанимацияси – постреанимацион интенсив терапия.

G – Gauge – (баҳолаш) беморнинг аҳволини баҳолаш, яъни ўлим сабабини аниқлашга ҳаракат килиш, беморни қутқариш ва даволаш имкониятларини баҳолаш (аниқлаш).

H – Hyроtermy – (гипотермия) – Мия фаолиятини тикловчи муолажаларни қўллаш: гипотермия (+ 30-32°С)

I -  Intensive theraрy   – (интенсив терапия) қолган аъзолар фаолиятини тўғрилашга қаратилган интенсив терапия.
Реанимация тадбирларини ўтказиш тартиби сақланиши керак, лекин ҳар доим ҳам бунга эришиб бўлмайди, бу қаерда (аҳоли йўқ жой, стационар, стационар техник таъминоти), ким томондан (тайёрланмаган, тайёргарлик кўрган тиббиёт ҳодимлари) ёрдам кўрсатилишига боғлиқ.

t.me/rttyomtvf