Get Mystery Box with random crypto!

HARBIY PROKURATURA HUQUQIY AXBOROT KANALI rasmiy kanal 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi rhp_uz — HARBIY PROKURATURA HUQUQIY AXBOROT KANALI rasmiy kanal 🇺🇿 H
Telegram kanalining logotibi rhp_uz — HARBIY PROKURATURA HUQUQIY AXBOROT KANALI rasmiy kanal 🇺🇿
Kanal manzili: @rhp_uz
Toifalar: Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.81K
Kanalning ta’rifi

⭕️ Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг расмий телеграм саҳифаси. ✅
☎️ (77)-040-1007
👉https://www.facebook.com/harbiyprokuratura
🌐 https://harbiy.prokuratura.uz
https://youtube.com/@harbiyprokuratura

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0

Oxirgi xabar 2

2022-08-29 13:20:27
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органларида хизмат қилаётган прокурор-тергов ходимларининг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш ҳамда спортнинг устувор турлари оммавийлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Президентнинг 05.11.2021 йилдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “WORKOUT” турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5282-сон қарори асосида ҳарбий прокуратура ходимлари ўртасида спортнинг бадминтон тури бўйича “Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори кубоги” учун мусобақа ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги марказий спорт комплексида муросасиз ва қизиқарли тарзда ўтказилган спорт мусобақасида ғолибликни қўлга киритган ходимлар Республика Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари Баходир Худойбердиев томонидан кубок ва медаллар билан тақдирландилар.

@uzbprokuratura
281 views10:20
Ochish/sharhlash
2022-07-07 12:20:19 Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида "Коррупцияга қарши кураш" мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ҳарбий прокурор ёрдамчиси X.Эргашев иштирок этиб, иштирокчиларга коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда коррупция жиноятлари учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик ҳақида тушунчалар берди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволлари юзасидан батафсил жавоблар берди.

Шунингдек, тадбир сўнгида ҳарбий хизматларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида “Ҳуқуқий ёрдам” учрашуви ташкил этилиб, уларни қизиқтирган масалаларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.
139 views09:20
Ochish/sharhlash
2022-07-07 12:19:52
133 views09:19
Ochish/sharhlash
2022-07-07 11:30:18 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилади

“2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармон билан 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди.

Кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш Стратегиянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ Стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

Мақсадли кўрсаткичлар доирасида:

инновацион фаолият субъектлари сони 613 тадан 2 250 тагача етказилади;
инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилади;
инновацион тадбиркорлик натижасида яратиладиган янги иш ўринлари сони 4 бараварга оширилади.

2022 йил 1 августдан инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишда “тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот” занжирининг яхлит тизими жорий этилади.

2022 йил 1 августдан “тубдан янгиловчи” инновациялар яратишни рағбатлантиришнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

маҳаллий илмий ташкилотлар ва корхоналарга инновацион товарлар бўйича давлат органлари билан шартномаларни тўғридан-тўғри имзолаш ҳуқуқи берилади;
устав фондида 50 ва ундан кўп фоиз давлат улуши бор хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунгача унинг 10 фоизгача ажратмаларидан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бунда:

маблағлар “тубдан янгиловчи” инновацияларни яратишга ва жорий қилишга йўналтирилади;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар портфели Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади.
167 views08:30
Ochish/sharhlash
2022-07-07 10:12:23 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нукусда технопарк ташкил этилади

“Қорақалпоғистон Республикасида “Нукус технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 06.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан “Нукус” эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси 30 йил муддатга ташкил этилади.

Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш Технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

2023–2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари ажратилади.

Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.
203 views07:12
Ochish/sharhlash
2022-07-07 10:10:23
#Ҳикматлар_хазинаси

Одам ўз фикрини тили орқали ифодалайди, тилдан чиққан сўзлари яхши бўлса, у эътибор топади.

Юсуф Хос Ҳожиб

Каналга уланиш
https://t.me/rhp_uz
191 views07:10
Ochish/sharhlash
2022-07-06 17:19:39
Йиғилишда қурилиш ва архитектура назорати тизимини қайта кўриб чиқиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Очиқ айтиш керак, Қурилиш инспекцияси тизимидаги 700 дан зиёд ходимлар самарали ишламаяпти. Инспекция ўз фаолиятини кўпроқ жарима қўллашдан иборат, деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, қурилишдаги камчиликларнинг 70 фоизи бир-бирини такрорлайди ва уларни бемалол олдини олиш мумкин.

Инспекция жорий йилда қурилаётган 31 мингта объектни тўлиқ кунлик назорат қилиш имкониятига эга эмас. Сабаби, барча назорат ишлари “қўлда” олиб борилади. Хавфни олдиндан таҳлил қиладиган тизим ҳалигача жорий этилмаган”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, Инспекция фаолияти қайта кўриб чиқилиб, унинг иши, аввало, қурилишдаги тизимли камчиликлар ва уларнинг сабабларини таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилади. Бундан буён:

- Қурилиш вазирлиги, вилоят, туман ва шаҳарлар бош архитекторлари “генпланлар” ва мастер режалар устидан;

- Инспекция қурилиш сифати, муддати ва лойиҳа билан амалдаги ишнинг мослигини назорат қилишга масъул бўлади.

Йил якунига қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш топширилди.

Ушбу тизим орқали, ҳар бир назоратчи объектни ким қураяпти, қандай материал ишлатаяпти, техник назоратни ким олиб бораяпти, уларнинг малакаси қанақа, деган саволларга жавоб топа олиши керак.

Ушбу маълумотлар асосида қурилаётган объектлар “хавф гуруҳлари”га ажратилиб, назорат йўлга қўйилади.

Бунинг учун Инспекция маълумотлар базаси стандарт, солиқ ва божхона органлари базаларига интеграция қилинади.

Қатъий огоҳлантираман. Ноқонуний қурилиш аниқланса, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосарлари Инспекция билан бирга тенгма-тенг жавоб беради”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
144 views14:19
Ochish/sharhlash
2022-07-06 17:19:34

65 views14:19
Ochish/sharhlash
2022-07-06 17:19:34
Яна бир муҳим масала – мамлакатимиздаги 2 мингдан зиёд лойиҳа ташкилотидан 10 тасида рақамли технологиялар жорий қилинган.

Бугунги кунда 30 та етакчи давлат лойиҳа ташкилотида 10 фоиз мутахассислар биноларни рақамли моделлаштириш сертификатига эга.

Буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўлмагани боис, Инвестиция дастурига кирган объектлар лойиҳасига 5-6 ой вақт сарфланмоқда.

Ваҳоланки, ҳудудларда ҳар йили қурилаётган мактаб, боғча, тиббиёт муассасаларининг намунавий лойиҳасидан фойдаланиб, муддатни камида 2-3 ойга қисқартириш мумкин.

Шу боис, “Шаффоф қурилиш” дастурида “электрон каталог” яратилиб, ижтимоий объектларнинг намунавий лойиҳалари жойлаштириб борилади. Ундан барча буюртмачилар ва лойиҳа-пудрат ташкилотлари эркин фойдаланиши мумкин бўлади.

Вилоят ҳокимликлари қошидаги Ягона буюртмачи компаниялари фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда ҳудудларда лойиҳанинг техник топшириғини тўғри ишлаб чиқиш, ўз вақтида ва сифатли топшириш жараёнларини бошқарадиган менежерлар йўқ.

Вилоят ҳокимлари, Қурилиш вазирлигига
икки ой муддатда Ягона буюртмачи бўлган компаниялар фаолиятини қайта кўриб чиқиш топширилди. Бунда:

- вилоятларнинг Ягона буюртмачи бўлган компаниялар бошқарувига хорижий менежерлар олиб келинади;

- лойиҳа сифатини таъминлаш учун камида 1 нафардан малакали лойиҳа архитектори ва муҳандислар жалб қилинади;

- қурилиш жараёнини бошқариш, иш ҳажми ҳисобини юритиш рақамлаштирилади.

Шу билан бирга, келгуси йилдан Ягона буюртмачи компанияларининг:

- лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

- янги қурилишлар бўйича техник назорат функциялари аутсорсинг асосида хусусий секторга берилади.

Бу ишларни қилиш учун Ягона буюртмачи компанияларга малакали мутахассисларни жалб қилиш, лабораториялар аҳволини яхшилаш, манфаатини кўпайтириш учун молиявий имкониятлари кенгайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
64 views14:19
Ochish/sharhlash
2022-07-06 17:19:27

78 views14:19
Ochish/sharhlash