Get Mystery Box with random crypto!

Яна бир муҳим масала – мамлакатимиздаги 2 мингдан зиёд лойиҳа | HARBIY PROKURATURA HUQUQIY AXBOROT KANALI rasmiy kanal 🇺🇿

Яна бир муҳим масала – мамлакатимиздаги 2 мингдан зиёд лойиҳа ташкилотидан 10 тасида рақамли технологиялар жорий қилинган.

Бугунги кунда 30 та етакчи давлат лойиҳа ташкилотида 10 фоиз мутахассислар биноларни рақамли моделлаштириш сертификатига эга.

Буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўлмагани боис, Инвестиция дастурига кирган объектлар лойиҳасига 5-6 ой вақт сарфланмоқда.

Ваҳоланки, ҳудудларда ҳар йили қурилаётган мактаб, боғча, тиббиёт муассасаларининг намунавий лойиҳасидан фойдаланиб, муддатни камида 2-3 ойга қисқартириш мумкин.

Шу боис, “Шаффоф қурилиш” дастурида “электрон каталог” яратилиб, ижтимоий объектларнинг намунавий лойиҳалари жойлаштириб борилади. Ундан барча буюртмачилар ва лойиҳа-пудрат ташкилотлари эркин фойдаланиши мумкин бўлади.

Вилоят ҳокимликлари қошидаги Ягона буюртмачи компаниялари фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда ҳудудларда лойиҳанинг техник топшириғини тўғри ишлаб чиқиш, ўз вақтида ва сифатли топшириш жараёнларини бошқарадиган менежерлар йўқ.

Вилоят ҳокимлари, Қурилиш вазирлигига
икки ой муддатда Ягона буюртмачи бўлган компаниялар фаолиятини қайта кўриб чиқиш топширилди. Бунда:

- вилоятларнинг Ягона буюртмачи бўлган компаниялар бошқарувига хорижий менежерлар олиб келинади;

- лойиҳа сифатини таъминлаш учун камида 1 нафардан малакали лойиҳа архитектори ва муҳандислар жалб қилинади;

- қурилиш жараёнини бошқариш, иш ҳажми ҳисобини юритиш рақамлаштирилади.

Шу билан бирга, келгуси йилдан Ягона буюртмачи компанияларининг:

- лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

- янги қурилишлар бўйича техник назорат функциялари аутсорсинг асосида хусусий секторга берилади.

Бу ишларни қилиш учун Ягона буюртмачи компанияларга малакали мутахассисларни жалб қилиш, лабораториялар аҳволини яхшилаш, манфаатини кўпайтириш учун молиявий имкониятлари кенгайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter