Get Mystery Box with random crypto!

HARBIY PROKURATURA HUQUQIY AXBOROT KANALI rasmiy kanal 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi rhp_uz — HARBIY PROKURATURA HUQUQIY AXBOROT KANALI rasmiy kanal 🇺🇿 H
Telegram kanalining logotibi rhp_uz — HARBIY PROKURATURA HUQUQIY AXBOROT KANALI rasmiy kanal 🇺🇿
Kanal manzili: @rhp_uz
Toifalar: Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.81K
Kanalning ta’rifi

⭕️ Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг расмий телеграм саҳифаси. ✅
☎️ (77)-040-1007
👉https://www.facebook.com/harbiyprokuratura
🌐 https://harbiy.prokuratura.uz
https://youtube.com/@harbiyprokuratura

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 12:38:56
Республикамизнинг барча ҳудудларида истиқлолимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси маҳкамасида ўтказилган байрам тадбирида Қуролли Кучларда жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ҳарбий прокуратура органлари ходимлари Бош прокурор ва Бош прокурор ўринбосари-Ҳарбий прокурор, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирларининг буйруқлари билан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, навбатдаги ҳарбий унвон билан мукофотландилар.

Тадбирда Бош прокурорининг ўринбосари-Ҳарбий прокурор Шухрат Узаков томонидан охирги йилларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳақиқий ҳимоячиси - “Халқ прокуратураси”га айланлигини эътироф этилди.

@uzbprokuratura
214 views09:38
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:56:14 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида тўлиқ видеокузатув жорий этилади

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–365-сон, 30.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати (тиббий-ижтимоий муассасалар) Давлат божхона қўмитасига бириктирилди.

Божхона қўмитаси кексалар ва ногиронларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник ва гигиеник воситалари билан таъминлашга кўмаклашади.

2023–2024 йилларда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида видеокузатув мосламалари ўрнатилади.

2022 йил 1 октябрдан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячилар ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитилади.

2023 йил 1 июнгача руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари негизида зарур технологик шароитлар яратилади.

Хар йили 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Мурувват” болалар уйларининг тарбияланувчилари ўртасида республика миқёсида спорт мусобақалари уюштирилади.

2022 йилда Наманган вилоятининг “Саховат” интернат уйи ҳудудида нуронийларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш мақсадида кундузи пуллик хизмат кўрсатувчи “Кексалар боғи” ташкил қилинади.
281 views07:56
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:34:39 “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида Бош прокуратурада мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Видеоконференция орқали ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан прокуратура органлари олдига қўйилаётган масъулиятли вазифалар моҳияти ҳақида тўхталиб, уларни рўёбга чиқариш учун бор имкониятларни ишга солиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда прокуратура органларининг фидойи ходимлари фаолияти ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан юксак баҳоланаётганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 августдаги Фармони билан прокуратура органлари ходимларининг бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди: 9 нафар ходим II даражали “Шон-шараф” ордени, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари билан мукофотланди.

Тадбирда Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров томонидан мукофотланганларга ушбу медаллар тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам Бош прокурор томонидан рағбатлантирилди.

Шу билан бирга, 2021 йил якуни бўйича ўтказилган касбий танловлар бўйича "Энг яхши прокурор" (Фарғона шаҳар прокурори Дилмурод Қобулов), "Энг яхши терговчи" (Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Улуғбек Умаров) ва "Энг яхши давлат айбловчиси" (Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Зеба Кенжаева) номинациялари бўйича ғолиб деб топилган ходимлар тақдирланди.

@uzbprokuratura
237 views01:34
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:34:39
189 views01:34
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:34:39
182 views01:34
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:44:45
Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш Бош бошқармасига қарашли батальон ҳарбий хизматчилари иштирокида "Коррупция соҳасидаги жиноятлар ва унинг жамият тараққиётидаги салбий оқибатлари" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент ҳарбий прокуратураси катта терговчиси А.Халмуминов иштирок этиб, мавзу юзасидан ҳарбий хизматчиларга батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

Янгиликларни кузатиб боринг:

@rhp_uz
293 views08:44
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:55:53
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчилар ва оила аъзолари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирлада Термиз ҳарбий прокурори бошчилигида вилоят адлия, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, бандлик бошқармалари, банк ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Асосий эътибор ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва турар-жой муаммоларини ечишда кўмаклашиш, ҳарбий хизматчилар оила аъзоларини иш билан таъминлаш, соғлом оила турмуш тарзини тарғиб қилиш, муаммоларни жойида ҳал қилишга қаратилди.

Оммавий сайёр қабулда 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари қатнашди. Турли соҳаларга оид 38 та мурожаат қабул қилинган бўлса, улардан 13 таси жойида қаноатлантирилди, 3 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди ва қолган мурожаатларга қонуний асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

@uzbprokuratura
233 views06:55
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:03:56 Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Навоий гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида Мудофаага кўмаклашувчи ватанпарвар ташкилоти Марказий кенгаши ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси ҳамда бошқа ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни ўтказилишидан асосий мақсад келгусида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни мудофаага кўмаклашувчи ватанпарвар ташкилотларида очилаётган тўгаракларга аъзо қилиш ҳамда ўқитишни йўлга қўйиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилишда Навоий ҳарбий прокурори Қ.А.Исроилов ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини ватанпаварлик руҳида тарбиялаш, уларни спорт ва бошқа тўгаракларга жалб қилиб, тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши юзасидан гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм командирлари ва уларнинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарларига кўрсатмалар берди.

Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларнинг тарбиявий салоҳиятини ошириб, уларнинг келажакда ўз ўрнини топиши ҳамда ватанга хизмат қилишида муҳим аҳамият касб этади.


Янгиликларни кузатиб боринг:

@rhp_uz
283 viewsedited  04:03
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:03:45
264 views04:03
Ochish/sharhlash
2022-08-30 03:51:46 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан прокуратура органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлари ҳам мукофотланди:

II даражали “Шон-шараф” ордени билан

Юлдашев Эркин Туракулович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Бўриев Хайрулла Рахимбердиевич - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар прокурори

Рахимов Шерзод Бахтиёрович - Наманган вилояти Уйчи тумани прокурори

Саттаров Фуркат Аблфатович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

Хатамов Жахонгир Жураевич - Самарқанд вилояти прокурори

«Шуҳрат» медали билан

Вахидов Бахтиёр Мухаммаджонович - Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи

Тошхўжаев Ўткирбек Аминжонович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи

Умарова Зилола Умар қизи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар бўлими давлат ижрочиси

Эшназаров Муродқосим Хамзаевич - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

Барча ҳамкасбларимизни юксак мукофотлар билан табриклаймиз!

@uzbprokuratura
235 views00:51
Ochish/sharhlash