Get Mystery Box with random crypto!

Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчилар ва ои | HARBIY PROKURATURA HUQUQIY AXBOROT KANALI rasmiy kanal 🇺🇿

Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчилар ва оила аъзолари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирлада Термиз ҳарбий прокурори бошчилигида вилоят адлия, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, бандлик бошқармалари, банк ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Асосий эътибор ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва турар-жой муаммоларини ечишда кўмаклашиш, ҳарбий хизматчилар оила аъзоларини иш билан таъминлаш, соғлом оила турмуш тарзини тарғиб қилиш, муаммоларни жойида ҳал қилишга қаратилди.

Оммавий сайёр қабулда 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари қатнашди. Турли соҳаларга оид 38 та мурожаат қабул қилинган бўлса, улардан 13 таси жойида қаноатлантирилди, 3 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди ва қолган мурожаатларга қонуний асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

@uzbprokuratura