Get Mystery Box with random crypto!

Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Навоий гарнизонида | HARBIY PROKURATURA HUQUQIY AXBOROT KANALI rasmiy kanal 🇺🇿

Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Навоий гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида Мудофаага кўмаклашувчи ватанпарвар ташкилоти Марказий кенгаши ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси ҳамда бошқа ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни ўтказилишидан асосий мақсад келгусида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни мудофаага кўмаклашувчи ватанпарвар ташкилотларида очилаётган тўгаракларга аъзо қилиш ҳамда ўқитишни йўлга қўйиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилишда Навоий ҳарбий прокурори Қ.А.Исроилов ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини ватанпаварлик руҳида тарбиялаш, уларни спорт ва бошқа тўгаракларга жалб қилиб, тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши юзасидан гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм командирлари ва уларнинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарларига кўрсатмалар берди.

Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларнинг тарбиявий салоҳиятини ошириб, уларнинг келажакда ўз ўрнини топиши ҳамда ватанга хизмат қилишида муҳим аҳамият касб этади.


Янгиликларни кузатиб боринг:

@rhp_uz