Get Mystery Box with random crypto!

Ё зўринг бўлсин, ё заринг Сиз кимнинг одамисиз? Фаррух Ғолибш | REPORTER

Ё зўринг бўлсин, ё заринг
Сиз кимнинг одамисиз?


Фаррух Ғолибшерович Зияевнинг "Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЧЖ ("UzCard")га Бош директор этиб тайинланганини эшитиб, хаёлимдан ўтган биринчи фикр шу бўлди.

Фаррухбойни адалари Ғолибшер Зияев – Бош вазир Абдулла Ариповни яқин жўраларидан, ҳозирги пайтда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири лавозимида ишлайди.

Ҳозирги Ахборот технологиялари университетини тамомлаган Ғолибшер акамиз Ўзбекистон телекоммуникация соҳасида ишламаган йўналиш қолмаган ҳисоб. Буёғи етмагандай Миллий Телерадиокомпанияда ҳам жавлон урганлар. Қорақалпоғистонга бориб қовун тушириб қўйгандан сўнг биринчи ўринбосарлик вазифасидан мосуво бўлганди.

От ўрнини той босади, деганларидек энди саҳнага Фаррухбой чиқиб келмоқда.

Фаррухбойга Ўзкарднинг Бош директорлиги топширилди.
Ўзкарднинг директорлигига тайинланганига ҳали уч ой ҳам бўлмаган Дилшод Икрамов қаёққа кетди? Унинг ишдан олинишига нима сабаб бўлди?

Ҳукумат Икрамовнинг ишдан олинишига сабаб бўлган гуноҳларию Фаррухбойнинг менежерлик қобилиятини халққа бир маълум қилиб қўйса ёмон бўлмасди.

Ҳарқалай, гуноҳлар, хатолардан сабоқ, қобилият, истеъдоддан ибрат олинади.

Канални дўстларингизга ҳам улашинг @reporter_uzbekistan