2023-05-18 18:01:14
АСЛИДА УЛАР БАХТЛИ– Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтини гапириб берди.
– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига ҳасадини сўзлади.
– Бой одамдан эшитдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.
– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағаллигидан нолиб, лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.
– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукм сурган даврдаги илмдан шикоят қилди.
– Жоҳил билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.
– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.
– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.
Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга:
“Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.
Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!@ravza_uz
2.3K viewsㅤ, 15:01