Get Mystery Box with random crypto!

АСЛИДА УЛАР БАХТЛИ – Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ | Ravza.uz | Rasmiy kanal

АСЛИДА УЛАР БАХТЛИ

– Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтини гапириб берди.

– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига ҳасадини сўзлади.

– Бой одамдан эшитдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.

– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағаллигидан нолиб, лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.

– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукм сурган даврдаги илмдан шикоят қилди.

– Жоҳил билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.

– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.

– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.

Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга:
“Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.

Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

@ravza_uz