2021-02-02 07:00:09
#Фиқҳ_сабоқлари
АЗОН ВА ИҚОМАТ Азон намоз вақти кирганидан огоҳлантирувчи, намозга чорловчи чақириқдир. Кундалик беш вақт намоз ва жума намозлари учун азон ва иқомат айтиш таъкидланган суннатдир.
Азон намоз вақти киргач, таҳорат билан қиблага юзланиб, тик турган ҳолда икки қўл кўрсаткич бармоғини қулоқ ичига қўйиб баланд овозда, дона-дона қилиб айтилади. Муаззин "Ҳаййа ъалас-солаҳ" калимасида бошини ўнг тарафга, "Ҳаййа ъалал-фалаҳ" калимасида чап тарафга буради.
Азон калималари тартиби қуйидагича:
1. "Аллоҳу акбар" - 4 марта.
2. "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ" - 2 марта.
3. "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" - 2 марта.
4. "Ҳаййа ъалас-солаҳ" - 2 марта.
5. "Ҳаййа ъалал-фалаҳ" - 2 марта.
6. "Аллоҳу акбар" - 2 марта.
7. "Ла илааҳа иллаллоҳ" - марта.
Изоҳ: Бомдод намозида "Ҳаййа ъалал-фалаҳ" дан сўнг икки марта "Ас-солату хойрум минан-навм" (Намоз уйқудан афзал) калимаси қўшиб айтилади.
Азонни эшитган киши ишдан, масжиддан бошқа томонга юришдан, сўзлашдан тўхтайди. Муаззиннинг ортидан азон калималарини айтиб туради. Муаззин "Ҳаййа ъалас-солаҳ", "Ҳаййа ъалал-фалаҳ", деганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи ъалиййил-аъзийм", дейди.
Сафарда ва жомеъ масжидларида азон ва иқоматни тарк қилиш макруҳ, бироқ шаҳар ичидаги хонадонларда уларни тарк этиш макруҳ эмас.
Жунуб кишининг азон ва иқомат айтиши, ақлдан озган, фосиқ, маст, таҳоратсиз кишилар, ақлсиз болалар ва аёлларнинг азон айтишлари макруҳдир. Шунингдек, жума намозидаги иккинчи азондан бошқа азонларни масжид ичида туриб айтиш ҳам макруҳдир.
Азон айтиб, Робба ҳаазиҳид-даъватит таамма, вас-солаатил қоима. Аати Муҳаммаданил васийлата вал фазийла, вабъасҳу мақомам-маҳмууданиллазий ваъадтаҳ".
Иқоматнинг сўзлари ҳам азонники кабидир. Фақат "Ҳаййа ъалал-фалаҳ" дан сўнг икки марта "Қод қоматис-солаҳ" (Намоз бошланиб қолди) калималари қўшиб айтилади. Иқомат фарз намозлари олдидан айтилади.
Қазо намозлари учун азон ва иқомат айтилади. Ҳайит намозлари ҳамда жаноза намозига азон ва иқомат айтилмайди.
Азон ва иқомат ўртасида тўрт ракъат намоз ўқишга кетадиган миқдорда вақт ўтиши керак. Аммо шом намозида азон ва иқомат бир-бирига яқин, пайдар-пай айтилади, уч оят ўқигудек миқдорда вақт ўтса, кифоя.
"
Мўминнинг меърожи" китобидан.•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
1.7K views04:00