Get Mystery Box with random crypto!

Rosululloh ﷺ Ummatlari🌙

Telegram kanalining logotibi rasululloh_ummatlari — Rosululloh ﷺ Ummatlari🌙 R
Telegram kanalining logotibi rasululloh_ummatlari — Rosululloh ﷺ Ummatlari🌙
Kanal manzili: @rasululloh_ummatlari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 16.03K
Kanalning ta’rifi

Rosululloh ﷺ aytdilar:
"Kim bir yaxshilikka birovni yo'llab qo'ysa unga o'sha ishni qilganlik ajri bor"
(Imom Muslim)
Саволлар учун 👇
👉: Savollar.muslim.uz
👨‍💻 Murojaat uchun: @Attoyyibaatt

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 452

2021-05-10 06:03:01 ​​​​Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш.
2. Кўп ухлаш.
3. Кўп ейиш.

Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам.
2. Хафалик.
3. Очлик.
4. Бедорлик.

Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон.
2. Беҳаёлик.
3. Илмсизлик билан кўп савол бериш.
4. Кўп гуноҳ қилиш.

Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво.
2. Вафодорлик.
3. Саховат.
4. Мурувват.

Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз.
2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш.
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйқу.
2. Камнамозлик.
3. Дангасалик.
4. Хиёнат.

Гуноҳ қилишни қасд этганингизда уч оятни ёдга олинг:
1. "Аллоҳ кўришини билмасмидингиз?". (Иқро)
2. "Раббисининг мақомидан қўрққанга икки жаннат бордир". (Раҳмон)
3. "Ким Аллоҳдан тақво қилса, унга (муаммосидан) чиқадиган йўл қилур". (Талоқ)

Мубашшир Аҳмад

Бу маълумотни имкин борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик!!! Аллоҳ рози бўлсин!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥mubashshir Ahmad

Каналга уланиш учун https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
35.0K viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 03:03
Ochish/sharhlash
2021-05-10 05:33:37
Сизни ҳашаротлар ва кемирувчилар безовта қиляптими?
Йўқотишни истайсизу лекин, ҳар қандай дорилар таъсир қилмаяптими?

БИЗ сизларга “АТОМИC ЗАППEР“ ни тавсия этамиз!

Энди бизда 2 та фунция 1та аппаратда мужассам Ультра товуш+ Электрошок
100 квадратгача ҳимоя

Хонадонингизни 24 соат давомида автоматик равишда кемирувчилардан, ҳашаротлардан ҳимоя қилади
- Сохта буюмлардан эҳтиёт бўлинг!

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул!
Нархи 160.000 сўм - чегирма нархда харид қилинг

1+1=3 2та сотиб олинг 1таси бепул қўшиб берилади.

Махсулотларни ку́риш учун.
Канал:https://t.me/joinchat/L8mUjxhl1F1-MdNFuWZFDA
Буюртма учун телефон
+998971497878
+998971497878
26.3K viewsHABIBIMGA OSHIQLAR, 02:33
Ochish/sharhlash
2021-05-09 15:47:40 ОТА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚИЙ ТУШУНЧАЛАР

Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.

Отангни жим турганини курганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.

Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.

Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.

Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.

Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.

Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.

Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.

Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.

Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди.

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Mehrob uz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
29.1K viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , edited  12:47
Ochish/sharhlash
2021-05-09 15:47:35
“Puli kamayib qolishidan, bollari kambagʻal boʻpqolishidan qoʻrqib ehson qilmagan insonni, Alloh oʻzi qoʻrqqan narsasi bilan sinab, undan keyin bollarini ustiga tushuradi.”
Allohim bizlarni ehson qilguchi va ehson qilishni sevguchilardan qil!

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Ajr_islom


Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy

https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
24.5K viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 12:47
Ochish/sharhlash
2021-05-08 21:17:40 ​​​​ Ибодатларнинг соғлиққа фойдаси

Исломнинг бешта фарзидан учтаси яхши жисмоний тайёргарлик ва мустаҳкам соғлиқни талаб қилади. Намоз мускул ва бўғимларнинг ҳаракатларидан иборат жисмоний машқларнинг хилма хил мажмуаси. Хаж ва рўза мустаҳкам соғлиқсиз амалга ошириш анча қийин бўлган ибодатлар жумласига киради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жисмоний машқлар билан шуғулланишга ҳар доим тарғиб қилганлар ва ота оналарни фарзандларига сузишни, от минишни ва камондан ўқ отишни таълим беришни тавсия қилганлар.
Намоздаги ҳолатларнинг жисмоний фойдалари:
Қиём - Тик туриш:
Белдаги оғриқларни 25% камайиши.
Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши.
Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
Рукуъ холати:
Белдаги оғриқларни 18% камайиши.
Тоз бўғимларидаги оғриқларни 31% камайиши.
Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши.
Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
Сажда холати:
Белдаги оғриқларни 24% камайиши.
Кафтдаги оғриқларни 27% камайиши.
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% амайиши.
Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши.
Билаклардаги оғриқни 28% камайиши.
Қаъда холати:
Белдаги оғриқларни 37% камайиши .
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши.
Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Halovat uz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
22.0K viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 18:17
Ochish/sharhlash
2021-05-08 21:17:35 ​​ВАҚТ НИМА?

-ВАҚТ шундай нарсаки:
Уни кўриб турасиз, аммо ушлолмайсиз.

-ВАҚТ шундай нарсаки:
Унда юра оласиз, югура оласиз, аммо тўхтата олмайсиз.

-ВАҚТ шундай нарсаки:
Ундан хурсанд бўлишингиз мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан.

-Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота-Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг.

-Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга мухтождирлар.

-Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди.

-Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон. Ҳаёт эса бир катта мактабдир..

-Ўтаётган умримизни, вақтимизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилайлик...

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Muxlisuz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
19.8K viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 18:17
Ochish/sharhlash
2021-05-08 14:05:21 ​​ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!

ҚАДР КЕЧАСИНИ ФОЙДАЛИ ЎТКАЗИШ УЧУН ФОЙДАЛИ 27 ТАВСИЯ

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Муҳаммадяҳё Низомиддин тайёрлади
Манба: kukaldosh.uz


Бу тавсияни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
Бир чекада қолиб кетманг!
Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥ҚАДР КЕЧАСИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy

https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
42.9K viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 11:05
Ochish/sharhlash
2021-05-08 12:21:45
ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

БУГУН 8-МАЙДАН 9-МАЙГА ЎТАР КЕЧАСИ РАМАЗОННИНГ 27-КЕЧАСИ БЎЛАДИ!

БУГУН ҚАДР КЕЧАСИ ИНШААЛЛОҲ!

ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! ТАРҚАТИНГ!!!


«Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир»
(Қадр сураси, 3-оят)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилишган.

Бир чекада қолиб кетманг!
Бу маълумотни имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥ҚАДР КЕЧАСИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy

https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
37.6K viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 09:21
Ochish/sharhlash
2021-05-08 12:14:57
ЗАКОТНИ БЕРМАГАНЛАР ЭШИТСИН!

Устоз Абдулманнон Абдуллоҳ «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзоси

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥ҚАДР КЕЧАСИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
31.0K viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 09:14
Ochish/sharhlash
2021-05-07 20:31:21 ​​ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАРГА ВОЖИБ, ҚАЧОН ВА КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Фитр садақаси ҳижрий иккинчи йили жорий бўлган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Нажот топувчи одам, ҳақиқатан, (куфр ва гуноҳлардан) пок бўлур” (Аъло сураси, 14).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оят ҳақида: “У фитр садақаси ҳақида нозил бўлган”, деганлар (Имом Қуртубий).
Бошқа садақалар мол нисбатидан ҳисоблаб берилса, фитр садақаси киши бошига ҳисоблаб берилади.
Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб ҳисобланади. Рамазондан фитр (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати ила берилгани учун фитр садақаси номини олган.
Фитр садақаси ҳожати аслиядан ташқари закот нисоби миқдорида мулки бўлган мусулмонларга вожибдир. У мулкнинг ўсувчи мулк (пул, мол) бўлиши шарт эмас. Кишининг бирламчи эҳтиёжини қондирадиган нарсалар ҳожати аслия дейилади. Буларга яшаётган уйи, бир сидра ёзги ва қишки кийимлари, зарурий уй жиҳозлари, олтин ва кумушдан ясалмаган идиш-товоқлар, битта улов, иш қуроли, оила аъзоларининг озиқ-овқати киради (Айний, “Шарҳи Ҳидоя”).
“Нисоб миқдори” деганимизда, ана шулардан ошиқча молларнинг закот вожиб бўлиши учун маълум миқдорга етиши тушунилади. Мисол учун, олтин: нисоби 20 мисқол (85 гр.); кумуш: нисоби 200 дирҳам (595 гр.); пул: нисоби олтин ёки кумуш нисоби баҳосига тенг бўлганида; тижорат моллари: нисоби олтин ёки кумуш нисоби баҳосига тенг келганида; қўй ва эчки: нисоби қирқтага етганида; қора мол: сигирлар сони ўттизтага етгач; туя: нисоби бештага етганида (“Фатовойи Ҳиндия”).
Мазкур миқдордаги мулкка эга кишилар фитр садақасини беришлари керак. Унинг миқдори буғдой ё майиздан икки кило, хурмо ё арпадан тўрт килодир. Бу маҳсулотларнинг ўзини ёки унинг пулдаги қийматини бериш мумкин. Фитр садақасини ўзи ва балоғатга етмаган фақир болалари учун беради. Хотини, катта ёшдаги болалари ва бой фарзандлари учун бермайди, улар ўзлари беради. Фитр садақаси бериши вожиб бўлган одам фарз садақа олмайди, унга қурбонлик қилиш, қариндошларининг нафақаси вожиб бўлади. Фитр садақаси ҳайит куни бера олмаган одамнинг зиммасидан соқит бўлмайди, кейинроқ бўлса ҳам, адо этади.
Киши рўза тутар экан, гоҳида билиб-билмай оғзидан турли гаплар чиқиб кетиши, баъзи ножўя амалларни қилиб қўйиши мумкин. Шу каби ғашликларни кетказиш учун фитр садақаси жорий бўлган. Фитрни ҳайит куни тонг отгач, беришнинг савоби улуғ. Аммо уни ҳайитдан олдин ҳам бериш мумкин. Шундай қилса, муҳтожлар ҳайит арафасида байрамга тайёргарлик кўришларига имкон туғилади. Фитр садақаси замирида байрам ҳаммага татисин, қўли қисқа, камхаржроқ кишиларнинг оила аъзолари ҳам байрам шодликларидан баҳраманд бўлсин, байрам қувончи ҳар бир хонадонга, ҳар бир кўнгилга кириб борсин, деган ҳикмат бор. Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади (“Мухтасарул виқоя”).
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати 2021 йилги фитр-садақа, фидя ва закот нисоби бўйича қуйидагиларни маълум қилди:
“Фитр садақаси қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ (2 кг), арпадан бир соъ (4кг), майиздан ярим соъ (2кг) ва хурмодан бир соъ (4кг)дир.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача 5 минг сўм, 1 кг арпа ўртача 3,5 минг сўм, 1 кг майиз ўртача 40 минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача 35 минг сўм экани маълум бўлди.

Шунга кўра, 2021 йил учун фитр садақасининг миқдори:
2 кг буғдой 10000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпа 14000 (ўн тўрт минг) сўм;
2 кг майиз 80000 (саксон минг) сўм;
4 кг хурмо 140 000 ( бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси берса кифоя қилади.
Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозоридаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилаётган эҳсонларимизни қабул этиб, барчамизни икки дунё саодатига эриштирсин!

Одилхон қори Юнусхон ўғли

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Muxlisuz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
21.3K viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 17:31
Ochish/sharhlash