Get Mystery Box with random crypto!

ҲУРМАТЛИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИНИНГ ФИДОИЙЛАРИ, АЗИЗ УСТОЗЛАР! Сизлар | Raqamli pedagogik xizmatlar

ҲУРМАТЛИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИНИНГ ФИДОИЙЛАРИ, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

Сизлар учун ажойиб янгилик!

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти малака оширишдаги қулайликларни янада кенгайтирмоқда.

Яъни, Сиз қишки таътил даврида қисқа давр мобайнида онлайн курслар орқали тизимдаги энг сўнги ислоҳотлардан хабардор бўлишингиз, янги билим ва кўникмага эга бўлишингиз мумкин!

Ташкил этилаётган курслар:

- Фанни ўқитишнинг замонавий методлари;

- “Узлуксиз касбий таълим” платформасида малака ошириш имкониятлари;

- Пандемия шароитида иммунизация масалалари;

Азиз устозлар, Сиз ва биз мамлакат келажаги пойдевори бўлмиш ёшларга таълим-тарбия беришдек масъулятли фаолиятдамиз!

Бутун мамлакат, халқимиз таълим тизимига катта ишонч билан хотиржам!

Ҳурматли устозлар!

Сиз учун қулайликлар яратишда давом этамиз. Марҳамат, имкониятлардан тўлиқ фойдаланинг! Касбингиздаги янгиликларни билишдан чарчаманг!

Ҳурмат билан,

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев