Get Mystery Box with random crypto!

Бундай олиб қараса, одам ўлдириш, зўрлаш, пора олиш жуда осон | Рахмонов блоги

Бундай олиб қараса, одам ўлдириш, зўрлаш, пора олиш жуда осон бўлиб кетибди. Чунки бундай айбловлар билан қамалиб, 1-2 йилга қолмай чиқиб келса бўладиган замонларга келиб қолибмиз. 1-2 йил эса кўз очиб-юмгунча ўтиб кетади ҳозир.

Тўғри, қонунларда инсон манфаатлари деган тамойиллар устувор ҳисобланади. Аммо, бу ерда инсон манфаати фақат бир томонлама ҳимоя қилинаётгандай эмасмикан? Айбдор томоннинг манфаатини деб, жабрланган томонга зуғум қилинмаяптимикан?

Мени бир савол қизиқтиради: маҳкумнинг жазоси қайси асосга кўра ва кимнинг тавсияси билан енгиллатилилади? Бу ерда коррупция ҳолати кузатилмаганлигига ва жиноятчи қайта жиноят қилмаслигига ким жавобгар бўлади? Балки, жиноятчи қайта жиноят қилмаслиги учун уни озод қилишга ёрдам берган одамга ҳам жавобгарликни юклаш ва жиноятчи қайта жиноят қилса, ўша одамни ҳам жавобгарликка тортиш керакмасмикан? Бу орқали масъул шахсларда масъулият ва жавобгарлик ҳиссини шакллантиришга эришиш мумкиндир?

Мен жазога маҳкум қилинган шахсларнинг муддатидан олдин озод этилишига қаршиман. Бу ҳақида аввал ҳам ёзган эдим. Тўлақонли муддат ўтамаслик бу каби жиноятларда осон жазо берилишини англатади ва бу жиноятни қайта такрорлашга симпатия уйғотади. Шунингдек, юқорида айтганимдек, жиноятчининг муддатини тўлиқ ўтамаслиги жабрланган томоннинг ҳуқуқларини поймол қилади ва уларда давлат ва қонунларга нисбатан ишончсизликни шакллантиради. Бунинг олдини олиш учун, жиноят қилган маҳкумнинг жазоси ҳар қандай ҳолатда енгиллаштирилишидан олдин жабрланган томоннинг розилигини олишни йўлга қўйишни таклиф қилган бўлар эдим. Бу албатта адолатли иш бўлади. Албатта булар бари шахсий фикрларим.

Мана Уят

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi