Get Mystery Box with random crypto!

Биз (Сулаймонга) унинг амри билан, у истаган томонга майин эса | Radioblog Sahwii

Биз (Сулаймонга) унинг амри билан, у истаган томонга майин эсаверадиган шамолни бўйсундирдик. Яна барча бино қилувчи ва ғаввос шайтонларни (унга бўйсундирдик)

Сод сураси 37 оят


11. Ўша Одам Атодан олдинги даврда яшаган жинлар қолдирган асарлар ва излар балким, бугун билинаётган бўлиши мумкин? Бунга ажабланиш керакмас. Смирс эҳромларида ҳам, уларнинг иштироки бўлиши мумкин. Кофир жинлар сеҳргарларга ҳам хизмат қилишади. Фолбинлар ва азайимхонларга хизмат қилишади. Бу ҳозирги кунда ҳам шундай. Лекин, Одам атодан олдин одам бўлган деган гап, нотўғри гапдир. Қуръон хабарига зиддир. Бу сўз куфрдир. Чунки, малоикалар, Одам ато яратилишидан олдин, нега унақа қон тўкувчи одамни яратмоқчисан? Деб, эътироз билдиришган. Шуни далил қилиб, Одам атогача, одам бўлмаган деймиз.

Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: "Мен ер юзида халифа қилмоқчиман", деди. Улар: "Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз", дедилар. У: "Мен сиз билмаганни биламан", деди. Ва У зот одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: "Агар ростгўйлардан бўлсангиз, анавиларнинг исмларини Менга айтиб беринг", деди. Улар:"Эй пок Парвардигор! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли зотсан", дедилар. У зот:"Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини айтиб бер", деди. Уларга ўша нарсаларнинг исмларини айтиб берган чоғида, "Мен сизларга осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану беркитган нарсаларни ҳам биламан демабмидим", деди.

Бақара сураси 29, 32 оятлари

12. Бугун куфр оламида тарқалган жуда кўп маълумотлар борки, улар «илмий» деб аталсада, улар илмни ифода қилмайди. Гумон ва тахминлар халос. Аксари шундай маълумотлар, қуръон олиб келган хабарга зид келади. Мўмин кишилар, қуръонни Аллоҳ нозил қилган китоб деб тан олишлари шарт. Демак, шундай экан, ундаги маълумотларни ҳақ деб тасдиқлаш шарт. Акс ҳолда, одам имонидан ажралиб кофир бўлиб қолади. Ҳар қандай илмий деган маълумотни албатта, қуръонга солиштириш керак. Агар зид бўлса, у кизбдир. Илмий маълумот эмасдир. Олий маълумот аслида, қуръондир. Ундан олий маълумот йўқ ва бўлиши мумкинмас. Бу институтларда бериладиган маълумот олиймас. Бу маълумотлар тажриба асосида тўпланган хулосалардир. Хато бўлиши ва тўғри бўлиши мумкин. Олий маълумот эса, Аллоҳдан келган илмдир. Шуни унутмаслик керак!

Саҳвий

01. 05. 2023