Get Mystery Box with random crypto!

2. Қуръони каримда, инсоният отаси Одам ато экани ва онаси Мом | Radioblog Sahwii

2. Қуръони каримда, инсоният отаси Одам ато экани ва онаси Момо Ҳаво экани ва улар ота онасиз яратилгани айтилади. Улар ерга тушгач, шулардан ҳар йили эгизак ўғил ва қизлар туғилади. Бу йилги қизни ўтган йилги болага ва ёки аксинча қилиб никоҳлашади. Ўша пайтдаги шариатда бу мумкин бўлган. Шундай қилиб, улардан фарзандлар туғилади ва кўпайиб кетишади.

3. Қуръони каримда, биринчи жўнатилинган Расул Нуҳ алайҳиссалом экани айтилади. Аммо, Одам ато билан унгача қанча йил ўтгани аниқмас. Нуҳ алайҳиссалом қавмига 950 йил даъват қилгани ҳам қуръонда айтилади. Буларга имон келтириш шарт.

4. Демак, биз инсонни яратилишидан, шу комил суратда яратилганлигига имон келтиришимиз шарт. Жуссаси улкан ва умри узоқ бўлган бўлиши мумкин. Лекин, кўринишида, шу кунги одамлар каби, комил суратдаги инсонлар бўлишган. (Эволюцион назарияни сафсатасига кўра, ҳашаротлардан охири келиб, маймун бўлган ва кейин, неччи милён йил ўтиб, одам шаклига кирган дейилади. Бу куфр ақидасидир. Буни биз рад қиламиз)

5. Тош асри, бронза асри, темир асри ва шу каби, атамаларни илмий атама дейилади. Дунёни неччи ёшга киргани, шу атамалар воситасида тушунтирилади. Биз Ислом нуқтаи назаридан инсониятни ривожланиш босқичида, қуроллари ва асбоблари шулардан бўлган деган сўзни қабул қилишимиз мумкин. Лекин, ўша пайтдаги инсон билан бугунги инсон жасади ва ақли ва инсонийлиги сифатлари бир хил бўлган деймиз. Эволюция инсон руҳи ва жасадида бўлганлигини инкор қиламиз.

6. Кейин, бу илмий атамаларга ва бирорта суякни топиб олиб, бунга фалон милён йил бўлган ва қандайдир бошқа нарсага пистон милён йил бўлган деган қуруқ гапларни, илмий атама эмас, сафсата деб қараш керак. Булар тахмин ва гумонлардир халос. Унақа милёнларни ҳисоблаш мезони ўзи катта шубҳа остидаги нарсадир.

7. Дунёда илмий деб ҳисобланган тушунчалар асосан, атеистик дунёқараш эгалари томонидан пайдо қилинган тахминлардир. (буни илмий деб аташ мумкинмас) Биз Дунёни Аллоҳ яратган деймиз. Барча инсониятни ва ҳайвонотни ва жамодотни Аллоҳ яратган. Инсонни ва жинни эса, Ўзигагина ибодат қилишлик учун яроатган. Бу инсон яратилган пайтида шу кунги каби, инсон бўлган. Ақл ва фикри бўлган. Чувалчангдан инсонга айланган эмас.

8. Исломий тарихчилар китобларидаги келтирилган саналар ҳам шубҳаликдир. Саҳиҳмасдир. Лекин, атеистларни «Илмий» гумонлари унданда шубҳаликдир. Ўтмиш ҳақида тасаввур қилиш ва бирор нарса ёзиш керак бўлса, асосан қуръон хабарига суяниш лозим. Шунингдек, асрларни тош асри ва темир асрига бўлишда, буни тараққиёт тадрижийлиги нуқтаи назаридан мисол қилиш мумкин. Лекин, инсон зотини, шу пайтда ақлсиз ҳайвон бўлган ва кейин, одам бўлган дейиш куфрдир.

9. Одам алайҳиссаломдан олдин одамзод бўлмаган. Лекин, жинлар яшаганлар ва ҳозир ҳам яшаяпдилар. Ер юзида, Одам алайҳиссаломдан олдинги махлуқотлар жинлар бўлгани қуръон оятлари билан собитдир. Аммо, ундан олдин одамзод яшаган деган фикр қуръонга зиддир.

10. Жинлар инсонлардан кўра, узоқ яшайдиган ва кучлироқ махлуқлардир. Улар инсонлар кучи етмайдиган кўп ишларни қила оладилар. Сулаймон алайҳиссаломга хизмат қилган пайтида, Яман Қироличаси Билқиснинг тахтини, лаҳзада Фаластинга олиб келади. Жинлар у кишига кўп хизматларни қилиб беришган.

Яна шайтон-жинлардан (Сулаймон) учун ғаввослик қиладиган ва бундан бошқа ишларни ҳам адо этадиган кимсаларни (яратдик). Ва Биз уларни қўриқлаб турувчи бўлдик”

Анбиё сураси, 83-оят

“Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган) шамолни (бўйсундирдик) ва унинг учун мис булоғини оқизиб қўйдик. Яна жинлардан ҳам Парвардигорининг изни-иродаси билан унинг қўл остида ишлайдиган кимсаларни (бўйсундириб қўйганмиз). Улардан ким Бизнинг амримиздан тойилса, Биз унга ўт-олов азобидан тотдириб қўямиз. Улар (Сулаймонга мисдан) у хоҳлаган нарсаларни – ибодатхоналарни, ҳайкалларни, ҳовузлар каби (катта) лаганларни ва (ўчоқларга) ўрнашган (вазмин) қозонларни қилиб берадилар. (Эй) Довуд хонадони, (Аллоҳ сизларга ато этган бу неъматларнинг) шукронаси учун амал-ибодат қилинглар! Бандаларим орасида шукр қилувчи (зотлар жуда) оздир”

Сабаъ сураси, 12-13-оятлари