Get Mystery Box with random crypto!

808 Савол: Россияда баъзи ошхоналарда ҳалол таом сотилади. Л | Radioblog Sahwii

808 Савол:

Россияда баъзи ошхоналарда ҳалол таом сотилади. Лекин, у ерда ишлайдиганлар сигарет чекадилар. Намоз ўқимаслиги ҳам мумкин? Ароқ ичадилар. У ошхонада баъзан, ароқлар ҳам ичилади. Уларнинг овқатлари ҳалол бўлсада, пиширувчилар шубҳали бўлган учун, ундай ерга киришлик жоизми?


Жавоб:


Агар гўшти ҳалол бўлса, уни ким пиширишидан қатъий назар овқат ҳалолдир. Ошпазлар ароқ ичадиган бўлсада, сигарет чексада, буни овқатига зарари йўқ. У ерда ароқ ичиладиган бўлсада, бу билан бу овқат ҳаром бўлиб қолмайди. Лекин, ароқ ичиладиган ерда ўтирмаслик керак. Аммо, овқатини ейишлик мумкин. Пиширувчиларга шубҳа қилишга ҳожат йўқ. Бу динни оғирлатишлик ва ортиқча ташвиш пайдо қилишликдир. Бу Ғулувдир. Валлоҳу аълам. Ҳукми ҳалол бўлган таомни, ҳаром дейиш учун, уни пиширувчини тақволи бўлиши шарт қилинмаган. Демак, у ердан овқат олиб ейишлик жоиз. Ароқ ичиб ўтиришган бўлса, унда у ерда ўтириш мумкинмас. Валлоҳу аълам.


Саҳвий

17. 04. 2023