Get Mystery Box with random crypto!

807 Савол: Аёл киши ҳам закот бериши фарз бўладими? Нималард | Radioblog Sahwii

807 Савол:

Аёл киши ҳам закот бериши фарз бўладими? Нималардан беради?
Ижарага қўйган уйи бор экан. Шуни пулидан закот берадими? У закотни кимларга беради? Ота онасига берса бўладими? Қариндошларига берсачи? Қандай беради? Қайси пайтгача бериши керак?

Жавоб:

Аёл кишига ҳам, моли нисобга етса, закот бериш фарз бўлади. Закот пулдан ва сотиш учун қўйган молларидан чиқарилади. Яъни, ўзи уйда ишлатадиган нарсалардан закот берилмайди. Ўзидан ошган ва савдо учун қўйган молидан закот беради. Масалан, ўша аёл ижарадан топган пули, уйидаги бошқа пуллари билан қўшиб ҳисоблаганда, нисобга етса, шунда қирқдан бирини закот деб ният қилиб чиқаради. Ва ҳақдор одамга беради. Закотда икки фарз бор. Пулни закот учун деб, ният билан ажратишлик. Ҳақдор одамга беришлик.

Аёлни ота онаси фақир бўлса, ва у аёлда уларни нафақасини доимий равишда бериб туришга етарли моли бўлмаса, унда уларга закот пулидан берса бўлади. Ислом веб сайтидаги фатвода айтилади:

يجوز للبنت أن تدفع زكاتها لوالدها إذا كانت لا تستطيع الإنفاق عليه ، بأن كان ما معها من المال قليلا ، لا يزيد عن حاجتها ، وحاجة أولادها ، ولا يكفي للنفقة عليه .

ففي هذه الحال يجوز لها أن تعطي أباها من الزكاة ، بل إنَّ دفعَ الزكاة إليه أفضل من دفعها للبعيد ؛ لقول النبي صلى الله عليه وسلم : ( الصَّدَقَةُ عَلَى الْمِسْكِينِ صَدَقَةٌ ، وَعَلَى ذِي الْقَرَابَةِ اثْنَتَانِ صَدَقَةٌ وَصِلَةٌ ) رواه الترمذي (658) وابن ماجه (1844) ، وصححه الألباني في صحيح ابن ماجه .

Аёл киши, ота онасига закот бериши жоиз, агар уларни доимий таъминлаб турадиган даражадаги молга эга бўлмаса. Моли ўзидан, болаларидан ортмаса. (Яъни, закотдан ташқари, пул беришга қодир бўлмаса) Бундай ҳолда, ота онасига закот молидан бериши жоиздир. Чунки, уларга садақа бергани, узоқ бегона одамга берганидан афзалдир. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Мискинга берилган садақа, бу бир садақадир. Қариндош мискинга берилса, бу ҳам садақа ва ҳам силаи раҳмдир. Иккита савобдир.

Термизий ва Ибн Можжа ривоят қилган.

Албоний саҳиҳ деган.

Ҳамма пулини жамлаб, қирқдан бирини закотга чиқаради. Ота онасига юқоридаги шартга кўра, бериши умкин? Агар у аёл жуда бой бўлса, унда ота онасига нафақси учун пул беради. Закотни бошқаларга беради. Аёл ўз ока укаларига ва бошқа яқин қариндошларига ва эрига ҳам бериши мумкин. Шарти шуки, улар фақир ва мискин бўлишлари шарт. Бой бўлсалар, уларга берилган закоти, ҳисобга ўтмайди. Закот пулини хайит намози ўқилгунгагача бериб бўлиши шарт. Мабодо, йўлда баъзи, тўсиқлар бўлса, унда узрлидир. Лекин, имкон қадар унгача беришга ҳаракат қилишлик лозим. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

17. 04. 2023