Get Mystery Box with random crypto!

и эшитиб, безовта бўлган ён қўшнимиз келиб қолди. У шифокор ча | Rabbana fid dunya

и эшитиб, безовта бўлган ён қўшнимиз келиб қолди. У шифокор чақирди.

Боланинг қорни тўймаяпти, деб қайнонам берган думба ёғи гўдакнинг ошқозонига зўрлик қилган экан. Дорилар ёзиб беришди. Турмуш ўртоғим ишдан келиши билан қайнонам: “Хотининг мени ҳурмат қилмайди, мен қолиб, қўшнининг гапига кириб, доктор чақирди. Бир ўзинг ишласанг, шунча дорига пул қани? Бундай келин билан бир кун ҳам яшатмайман, ҳозироқ отасини уйига жўнатиб юбор!” дея йиғи-сиғини бошлаб юборди.

У вақтлар бир хонали ижара уйда яшаймиз. Мен ошхонада, уларнинг овозини эшитиб турардим. Қайнонам икки кун қовоғини очмади. Шу араз билан қишлоққа кетди.

“Қорамолларни сотиб, болаларга уй олайлик”

Турмуш ўртоғимнинг маоши тўрт кишини боқишга зўрға етарди. Шунинг учун шароити яхши бўлмаса-да арзонроқ ижара уй топишга ҳаракат қилардик. Кузнинг боши билан Чорсу тарафдаги маҳалладан арзон нархда уй топдик. Кун совий бошлаган, бу уйларда иситиш тизими йўқ экан. Болалар шамоллаб қолмасин деб, эҳтиётлаб, ўраб-чирмайман. Бошқа уй топишнинг ўзи бўлмайди, буни ҳам зўрға топганмиз.

Шундай кунларда отам иш юзасидан шаҳарга келиб, бизни кўришга келдилар. Бир соат ҳам ўтирмай, чиқиб кетдилар. Кейин келиб, танишларидан бирини кўп қаватли уйи борлигини, ҳозироқ у ерга кўчиб ўтишимизни айтиб, қўлимизга калит тутқазганларида кўзимга ёш келди.

Иссиқ, икки хонали уй биз учун жаннатнинг бир бўлаги эди. Баҳорга чиқиб, отам ва қайнотам ўртасида жанжал чиққани ҳақида хабар келди. “Қорамолларни бир қисмини сотсангиз, мен ҳам пул қўшаман, фарзандларимизга шаҳардан уй олиб берайлик, улар ижарада юриб қийналиб кетди”, деган сўзлари бунга баҳона бўлган экан.

Отам Тошкентга тез-тез келардилар. Ҳар сафар машина юкхонаси озиқ-овқатга тўла бўларди. Болалар бир ёшдан ошганда отам бор йиққан-терганини йиғиб, бизга икки хонали уй олиб берди.

“Пичоқни ким ўғирлади?”

Орадан йиллар ўтди. Анча ўзимизни тиклаб олдик. Эгизаклар катта бўлди. Ўғилли ҳам бўлдик. Ўқишимни битириб, ишга жойлашдим. Уйимиз бор. Қишлоқда ўғлимизни суннат тўйини ўтказдик. Қайнотам ва икки ўғли тўйга сарфланадиган гўшт яъни битта қорамол ва қўйни беришди.

Бу вақтда турмуш ўртоғим шаҳардаги нуфузли идоралардан бирида ишлар, қишлоқда ҳам ўзига яраша обру-эътиборга эга эди. У вақтларда туман ҳокимлари ҳаммага ҳам кўринавермаганидан, уларнинг тўйдаги иштироки анча шов-шув бўлди. Бизнинг тўйимизга ҳоким келди.

Тўй ўтгач, икки кундан кейин шаҳарга қайтадиган бўлдик. Қайнонам тўйда яхшигина тўёна тушганини мақтаниб, “сизлар ҳар бир кишини тўйига кела олмайсизлар, биз шу ердамиз, рўйхатдаги одамлар тўй қилганда, ўзимиз ҳадя берамиз”, деб бизга бир сўм ҳам бермаслигини айтди. Энг қизиғи, тўйда бир нечта идиш-товоқ ва пичоқ йўқолган экан. Қайнонам уларни мен отамга олиб бориб берганимни айтиб, ўғрига чиқарди. Бундай туҳматдан довдираб қолдим. Турмуш ўртоғинг ва қайнота-қайнонанинг кўнглини топай деб, бундай сўзларни эшитсанг... ҳеч нарсага тегмаганимни, айтгандим, ўғирлик қилгани етмагандай, менга гап қайтаришни ҳам ўрганибдими? жавобини бериб юбор, кўча тўла хотин, деб ўғлига дўқ қилди.

Турмуш ўртоғим диёнатли инсон. Бу гаплардан қаттиқ хафа бўлиб, мени ҳимоя қилди. Шу тариқа тўйда барча пулимизни сарфлаб, ҳақорат эшитиб, поеъздга билетлар олиш учун отамдан пул сўрадим. Тошкентга қайтдик.

“Ўғлимни уйига ҳеч ким келмасин!”

Аслида арзимасдай кўринадиган, бироқ, юракка тошдек қадаладиган бундай воқеалар жуда кўп бўлди. Барига чидадим. Энг муҳими, турмуш ўртоғим меҳрибон бўлса, ҳар замонада қайнонанинг бир-икки сўзига хўп десам ҳеч нарса қилмайди, деган фикрда яшаб юрдим.
Қишлоққа ҳар борганимда, энг яхши нарсаларни қайнонамга атаб олиб бораман. Пул ҳам бераман, бирор заруратга ишлатасиз, деб. Шу тариқа ёшимизга ёш қўшилиб, қайнонам 85га кирди. Мен ҳам қизларни узатдим. Энди келин олиш арафасидаман. Шаҳарда шароит анча қулай деб қайнонамни қишда олиб келган эдик. Қарийб етти ойдан буён бирга яшаймиз. Кексалиги ҳурмати кайфиятига қарайман, кўнгли тусаган нарсаларни олиб келаман. Эрталаб ишга кетгунча айтган таомини тайёрлаб кетаман. Хуллас, ҳаммаси яхшидай, бахтли оила бўли​​б яшаётгандик.