Get Mystery Box with random crypto!

Қайнонам ўргатган бола парвариши боламдан айирди. Бекат. Анч | Rabbana fid dunya

Қайнонам ўргатган бола парвариши боламдан айирди.

Бекат.
Анчадан буён автобус кутяпман. Ўзимни чалғитиб атрофни кузата бошладим. Бекатда мен ва либоси одми бўлса-да, ўзига жуда ярашган аёлдан бошқа ҳеч ким йўқ.

У шу қадар хаёлга чўмганки, бошидан қуёш тушаётганини ҳам сезмаётгандай эди назаримда. Эси жойидамасмикан ёки... Йўқса, ақли-ҳуши бор одам сал наридаги сояни кўриб, ўша ёққа ўтган бўларди. Қуёш нурларининг тиғида бундай алпозда ўтирмасди, назаримда. Ёки соғлиғи ёмонлашиб қолдимикан? Секин яқинлашиб, ёрдам беришимни айтдим. У жим. Саволимни баландроқ овозда такрорладим. Аёл уйқудан уйғонгандай, сесканиб, ҳайрон бўлиб қаради.

Танишиб, суҳбатлашдик. Эрталаб қайнонаси сабаб уйда жанжал бўлиб, эри жавобини бермоқчи бўлгани, агар шундай бўлса, қуда-андалари, фарзандлари, дўст-душманлари олдида бош кўтариб юролмаслигини айтди. У қайнонасини айбламади. Фақат ҳаётида юз берган, аммо ҳануз жавобини тополмаган баъзи воқеалар ҳақида сўзлади.

Бундан 33 йил аввал 17 ёшимда турмушга чиқдим. Отам қаттиққўл эди. Розилик ҳам сўрагани йўқ. Совчи қўйиб юрган қариндошимизга узатиб юборди. Талаба бўлганим учун, бир ой турар-турмас, Тошкентга келдик. Ҳомиладорлик давримда шифокор кўригига боришим, кўнглим истаган нарсаларни ейишим кераклиги ҳақида ҳеч ким айтмаган. Ота-онам узоқда. Курсдошларим билан энди танишяпмиз. Маслаҳат берувчи йўқ.
Ўзимнинг ҳам ақлим етмаган экан. Ёш бўлганман-да. Биринчи босқични битириб, уйга қайтаётганимда, ҳомила саккиз ойлик бўлганди. Келин қайнонанинг кўнглидан чиқиши керак, ҳамма ишни эплаш керак деб, онам уқдиргани учун ўзимни аямасдан ҳамма ишни қилишга ҳаракат қилардим. Қайнотам қорамолчилик билан шуғулланарди. 15та қорамолни кунига уч маҳал суғориш учун уйимиз ёнидаги ариқдан катта челакда сув ташийман. Эрталаб, кечқурун шу челакларда ҳовлига сув сепиб, супураман. Қайнонам мақтайди. Мен хурсанд.

Тўғриси, бу ишлар қишлоқ қизларининг доимий қиладиган юмушлари. Лекин, шаҳарда яшаб, заифлашган, ҳомиладор, бунинг устига камқон аёлнинг иши эмаслигини бир ҳафтадан кейин билиб олдим.

Ўғлим муддатидан олдин туғилди. Шифокорлар оғир кўтариш туфайли шундай бўлганини айтишди. Барвақтроқ туғилган бўлса-да бола тетик, зийрак эди. Бир ҳафтада уйга рухсат беришди.

Қайнонам менга бола парваришини ўргата бошлади. Энг аввало, уни чиниқтириш керак экан. Бунинг учун кечқурун ва тонг саҳарда эшик, деразаларни очиб, болани яланғоч қилиб қўйамиз. Ёзнинг тонгида тоғли қишлоқларда этни жунжиктирадиган шабада эсади. Боланинг териси нафас олишига шу керак эмиш...
Шу усулда тарбияланаётган бола 20 кунлар ўтиб йўталиб, иситма чиқарди. Онам шифокорга олиб борайлик деганда, қайнонам “вой, бу нима деганингиз, бутун қишлоқнинг боласини ўзим катта қилганман-а, ҳеч нарса қилмайди, бола шундай қилиб катта бўлади” деб жаҳл қилди. Ҳа, қайнонам ҳамшира эди. Онам қудасининг юзидан ўтолмади.

Шу тариқа уч кун ўтиб, боламни тупроққа қўйдик. Ҳеч нарсани тушунмай, довдираганча қолавердим.

Қайнонам ҳукм чиқарди: Битта болани эплаб туғиб, қарай олмаган келиннинг пешонасида ойи бўлса ҳам керак эмас. Ажрашади!!!

Бу вақтда Тошкентда ишлайдиган турмуш ўртоғим қишлоққа келишга вақт тополмаётган эди.

“Отасини уйига жўнатиб юбор!”

Бир ой ўтиб, турмуш ўртоғим ўқишимни давом эттиришим учун Тошкентга олиб келди.
Вақт ўтиб, яна ҳомиладор бўлдим. Турмуш ўртоғим, “бу сафар қишлоққа бормаслигимни” айтиб, таниш шифокор қидира бошлади. Эгизак қизлар бағримизни тўлдирди.

Талабаман? Болалар билан қийналиб қолдим. Ўқишдан таътил олсам-да иккита болани эплай олмаётгандим. Қарашиш учун жиянимни чақирдик. Буни эшитган қайнонамнинг жаҳли чиқиб, ота-онамга роса жанжал қилибди.

Қайнонам келди. Вазифам баттар мушкуллашди. Келин, она, рафиқа эдим. Болалар қолиб, қайнонанинг кўнглини топиш билан овора бўлиб қолдим. Овқат сал кечикса ҳам, болалар йиғлаб қолса ҳам мен айбдор.

Бир куни Фотиманинг иссиғи чиқди. Икки ойлик чақалоқлар тинмай чинқиради. Тили йўқ айтгани, сабабини тополмайман. “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилмоқчи бўлсам, қайнонам: “кераги йўқ, ўзим қарайман,” деб жаҳл қилади. Боланинг тинимсиз йиғисин