Get Mystery Box with random crypto!

648 минг сўм Ўзбекистонда 2024 йил май ойидан ҳисобланган мин | Rasul Kusherbayev

648 минг сўм

Ўзбекистонда 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди. 2024 йил январда бу қиймат 621 минг сўм эди.

Минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмаклар белгилашда фойдаланилади.

@r_kusherbayev