Get Mystery Box with random crypto!

У ростанам унинг ўғлими? Ҳамманинг диққат марказида шу масала | Rasul Kusherbayev

У ростанам унинг ўғлими?

Ҳамманинг диққат марказида шу масала, шу мавзу: у ростанам унинг ўғлими?

Ҳозир Ўзбекистон бошида бундан бошқа иш ҳам, муаммо ҳам йўқ.

Хатто бугун менга ҳам икки марта қўнғироқ бўлди: водийдан бир гуруҳ одамлар санъаткор Б.Қни марҳум Ш.Ж.нинг фарзанди эканлигига гувоҳлик беришмоқчи, шунга мен бу ишда ёрдам беришим керак экан.

Шу оламшумул масала бир ёқли бўлмагунча менам бошқалар каби ҳамма ишларимни йиғиштириб турсамми дейман. Қўлим ишга бормай қолди: уфф нима бўларкин?

@r_kusherbayev