Get Mystery Box with random crypto!

Автомобил рангини ўзгартириш жавобгарликка тортишга асос бўлма | Rasul Kusherbayev

Автомобил рангини ўзгартириш жавобгарликка тортишга асос бўлмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 26-иловасига мувофиқ, Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома паспорти кўрсатиб ўтилган. Паспортнинг 12-бандида автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати белгиланган.

Мазкур рўйхатда автотранспортнинг капот, кузов ёки бошқа қисмлари ранги ўзгартирилиши учун рухсатнома талаб қилиниши белгиланмаган.

Шундан келиб чиқиб, МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган яъни тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима жазоси қўллаш ҳамда автотранспорт воситасини ушбу Кодекснинг 291-моддаси асосида вақтинча ушлаб туриш қонунга зид ҳисобланади.

Бу Адлия вазирлиги томонидан ҳам таъкидланган.

@r_kusherbayev