Get Mystery Box with random crypto!

QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

Telegram kanalining logotibi quvasoy_hokimligi — QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI Q
Telegram kanalining logotibi quvasoy_hokimligi — QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI
Kanal manzili: @quvasoy_hokimligi
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.47K
Kanalning ta’rifi

Қувасой шаҳар ҳокимлиги расмий канали.
Фейсбук: https://www.facebook.com
Твиттер: twitter.com/QuvasoyH
Инстаграм: instagram.com/quvasoy_shahar_hokimligi
Расмий веб сайт: https://quvasoy.uz/

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 43

2023-01-07 11:41:59
Е-auksion.uz” Электрон савдо платформасида Фарғона вилоятида савдога чиқарилган ер участкалари, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар билан танишинг.
Е-auksion.uz орқали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг!

Давлат активлари 66 та - (кўриш)
Давлат мулкини ижарага бериш 232 та -(кўриш)
Деҳқон xўжалиги ерлар ижараси 1612 та -(кўриш)
Кўчмас мулк 139 та -(кўриш)
Автомототранспорт 87 та -(кўриш)
Ер участкалари 5919 та -(кўриш)
Ер кари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 27 та -(кўриш)
Ташқи реклама объектлари 1 та -(кўриш)
Махсус техникалар 8 та -(кўриш)
Буюртмачи мулклари 2 та -(кўриш)
"Ўзпахтасаноат" АЖ мол-мулклари 3 та -(кўриш)
Бошқа мулклар 22 та -(кўриш)
Кўчма савдо жойлари 2378 та -(кўриш)
"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари 229 та -(кўриш)

Видео кўлланма

Саволларга жавоб олиш

Телеграмдаги расмий канали

: 71 202 21 11
: 99 207 26 13

Xабардор бўлиш учун
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
352 viewsQuvasoy shahar Axborot xizmati, 08:41
Ochish/sharhlash
2023-01-07 10:39:08
#Қувасой_шаҳри

2022 йилда 26,2 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram | YouTube
319 viewsQuvasoy shahar Axborot xizmati, 07:39
Ochish/sharhlash
2023-01-06 16:06:43 Таътил даврида талабаларга шароит яратилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов республикамизнинг барча олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорларига узайтирилган таътил якунига етмай олийгоҳга келган талабаларга тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Қишки таътил узайтирилди, аммо ётоқхонага эртароқ келиб, ўқишга тайёргарлик кўриш ёки бошқа мақсадли ишларни кўзлаб ҳудудлардан таълим муассасаларига келиб бўлган талабаларга қишки қўшимча таътилни ўз яқинлари билан бирга ота-оналари бағрида самарали ўтказишлари тавсия қилинади ва бунга барча шароитлар яратиш бўйича индивидуал ишлар олиб борилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиши натижасида мавсумий юқумли касалликларнинг авж олиши юқори эканлиги тушунтирилиб, ҳар бир талабага реал вазиятдан келиб чиқиб, хоҳишларига кўра зарур шароит яратиб бериш чоралари кўрилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан мазкур топшириқ барча таълим муассасалари раҳбарларига берилган. Шунингдек, талабаларнинг таътилларини самарали ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда, ўз яшаш ҳудудларида қолган талабаларга ўз устиларида ишлаш, китоб мутолаа қилиш, онлайн дарслар орқали ўз билим ва кўникмаларини оширишлари ташкил этилади.

Талабалар ҳар қандай муаммоли вазиятларда ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаси ректоратига мурожаат қилишлари сўралади.

Бу чораларнинг барчаси ҳаво ҳароратининг кескин тушиши натижасида талабалар соғлигига жиддий зарар етказмаслик мақсадида амалга оширилмоқда.

Шу ўринда ОТМлар раҳбариятига ҳар бир талаба учун қўшимча қишки ҳордиқни самарали ташкил қилиш ва бунда инсонийлик тамойилларига риоя қилиб, масалага ечим топиш қатъий белгиланди. Мазкур топшириқ вазирнинг шахсий назоратида эканини эслатиб ўтамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
325 viewsQuvasoy shahar Axborot xizmati, 13:06
Ochish/sharhlash
2023-01-06 10:47:43 ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.

«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда, эҳтимолий салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, мазкур мавзуга оид текширилмаган ёки асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
433 viewsQuvasoy shahar Axborot xizmati, 07:47
Ochish/sharhlash
2023-01-06 10:43:14
Hurmatli fuqarolar, tashkilot, korxona va muassasalarning rahbarlari

Ob-havo haroratining pasayib borishi natijasida gaz va boshqa turdagi muqobil yoqilg‘i isitish moslamalaridan foydalanishga bo‘lgan ehtiyoj ortib boradi. Bunday paytlarda isitish moslamalaridan noto‘g‘ri foydalanish oqibatida ko‘ngilsiz hodisalar sodir bo‘lishi hamda insonlar is gazidan zaharlanishi mumkin. Batafsil...
———————
Уважаемые граждане, а также руководители предприятий, организаций и учреждений

Понижение температуры воздуха является причиной увеличения использования газовых и других отопительных приборов, работающих на альтернативном топливе. При этом неправильная эксплуатация данных приборов может привести к пожарам, а также к отравлению угарным газом домовладельцев. Подробно...

Boshqa yangiliklar

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
545 viewsQuvasoy shahar Axborot xizmati, 07:43
Ochish/sharhlash
2023-01-06 10:03:22
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги янги мулоқот порталини эътиборингизга ҳавола этади.

Олий таълим тизимини такомиллаштириш бўйича қандай таклифларингиз бор?

Илм-фан соҳасига янгилик киритмоқчимиз?

Инновацион экотизимни ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшмоқчимисиз?

Олий аттестация бўйича муаммоларни ечишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

Давлат тест маркази фаолиятини яхшилашга доир фикрларингиз қандай?

Агар сизда мазкур масалалар бўйича таклиф, ташаббус ёки тавсиялар бўлса, https://edu.mininnovation.uz/ порталига жўнатинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
369 viewsQuvasoy shahar Axborot xizmati, 07:03
Ochish/sharhlash
2023-01-06 09:59:17
#Қувасой_шаҳри

Суфон МФЙ ҳамда Бўстон МФЙ ҳудудларида ички хўжалик йўлларида жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилди

Каналга уланиш:
Facebook | Telegram | YouTube
84 viewsQuvasoy shahar Axborot xizmati, 06:59
Ochish/sharhlash
2023-01-06 09:50:35
#Расмaн #батафсил

Қишки таътил узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқиш жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
759 viewsQuvasoy shahar Axborot xizmati, edited  06:50
Ochish/sharhlash
2023-01-06 09:24:58 Кутилаётган аномал совуқ кунлари:

1. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади;

2. Йирик ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади;

3. Энерготизимдаги йирик истеъмолчиларнинг кунлик электр энергияси истеъмоли камайтирилади ва тежалган 11-12 млн кВт-соат электр энергияси аҳоли истеъмолига йўналтирилади;

4. Энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларнинг олдини олиш, барча истеъмолчиларни бир маромда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади;

5. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялари ва марказларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида кунига ўртача 49 млн куб метр табиий газ етказиб берилади;

6. Бугунги кунда мазкур станциялар учун 90 минг тонна мазут ва 280 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилди;

7. Истеъмолчиларга кунлик кўмир етказиб бериш ҳажми 5000 тоннадан 8000 тоннага оширилади.

Икки соатдан ошмаган вақт оралиғида ҳудудлар кесимида жорий этилаётган чеклов графиклари барча вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб борилиши таъминланади.

Истеъмолчилар электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки «Телеграм»даги @HET_admin администраторга, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефон рақамлари ёки Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамлари ва @Uzbekcoaluz_bot «Телеграм» ботга мурожаат қилишлари мумкин.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
452 viewsQuvasoy shahar Axborot xizmati, 06:24
Ochish/sharhlash
2023-01-06 09:24:57 Боғчаларда ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинади

Об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
410 viewsQuvasoy shahar Axborot xizmati, 06:24
Ochish/sharhlash