Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти делегациясининг Корея Республикасига ташрифи д | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

Фарғона вилояти делегациясининг Корея Республикасига ташрифи доирасида умумий қиймати 90 миллион доллардан ортиқ бўлган 19 та ҳужжат имзоланди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациянинг 27-30 март кунлари Корея Республикасига ташрифи давомида умумий қиймати 90,8 миллион доллар бўлган 19 та ҳужжат имзоланди.

Ташриф давомида Чунчоннам-до провинцияси, Инчхон ва Пхёнтхэк шаҳарлари раҳбарлари, 30 нафардан ортиқ корейс тадбиркорлари билан музокаралар ўтказилди.

Пхёнтхэк савдо-саноат палатаси, Инчхон ва Сеулдаги саноат зоналарига ташриф буюрилиб, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ўрганилди, Архитектура материалларини синовдан ўтказиш институти фаолияти билан танишилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383022

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter