Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кореяда фарғоналик талабалар би | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кореяда фарғоналик талабалар билан учрашди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 27-30 март кунлари Корея Республикасига ташрифи давомида Сан Мун университетида бўлиб, олийгоҳ раҳбарлари билан учрашди, университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик, хусусан фарғоналик талабалар билан мулоқот ўтказди.

1972 йилда ўз фаолиятини бошлаган, бугунги кунда Кореянинг энг илғор олийгоҳларидан бири бўлган, Дунёнинг 76 та мамлакатидан келган 2000 нафарга яқин хорижлик талабаларга ҳам илм бераётган нуфузли Сан Мун университети президенти Сеон Жу Хван ҳамда университет илмий жамоаси билан ўтказилган учрашувда вилоятимиз иқтисодиёти ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383021

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter