Get Mystery Box with random crypto!

Қувасой шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

Қувасой шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Сенат Раиси Танзила Норбоева тадбир иштирокчиларига янгиланаётган Конституцияда белгиланаётган нормалар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Сўзга чиққан шаҳар Кенгаши депутатлари М.Мехмонов ва О.Худойбердиевлар 2023 йил 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдум, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг энг муҳим ўзига хос хусусиятлари юзасидан фикр билдирди.

Конституциявий тузатишлар, биринчи навбатда, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг муайян шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини кафолатли тарзда таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланиши ҳақида гапириб ўтдилар.

Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati

| Facebook | Telegram |