Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on va Baxt

Telegram kanalining logotibi quronvabaxt_uz — Qur'on va Baxt Q
Telegram kanalining logotibi quronvabaxt_uz — Qur'on va Baxt
Kanal manzili: @quronvabaxt_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 878
Kanalning ta’rifi

بسم الله الرحمن الرحيم...🍃
Talab va takliflar: @kutubxonachi_1

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-02-04 19:55:14 Китобхон халқ...

Араб тарихчиси Ёқут Ҳамавий: «Мовароуннаҳрнинг Марв шаҳрида бўлганимда у ердаги кутубхоналар, улуғ донишмандларнинг асарларидан фойдаланишдаги завқ-шавқ билан бола-чақа, ёру дўстларимни ҳам унутиб юбордим. Марвда илмий аҳамиятга эга бўлган қимматли китоблар жуда кўп эди. Мен у ердан кетган вақтимда (1220 йилда) вақф қилинган, яъни текинга хизмат қиладиган ўнта кутубхона бор эди. Дунёда китобининг кўплиги ва яхшилиги жиҳатидан ундай жойни кўрмаганман. Масалан, Катта Жомеъ (дорилфунун мажмуи)га қарашли иккита кутубхона бўлиб, бири Султон Санжар ходимларидан Азизиддин Абу Бакр Занжоний номига қўйилган. Унда ўн икки минг жилдга яқин қўлёзма китоблар сақланади». (Машҳур файласуф Ибн Қибтийга ёзган мактубидан).

Араб олими Мустафо Ҳусний: «Ибн Надиймнинг айтишича, Маъмун билан Рум подшоҳи ўртасида ўзаро алоқа бор эди. Маъмун уни айрим урушларда мағлуб этган бўлиб, ўрталарида тузилган сулҳга кўра Рум подшоҳи ўз хазинасидаги китобларни таржима қилишга Маъмун жўнатган одамларга рухсат бериши керак эди. Рум подшоҳи ҳам ушбу шартни бажонидил бажаради. Ғолиб ҳоким ғалаба учун миллатининг фарзандларига мамлакатига келтириладиган илмий китоблардан кўра қийматлироқ нарсани кўрмади. Тарих сўзлаган бундан ҳам буюк ҳодиса борми?».
(«Ислом ҳазораси» китоби, Тошкент, 2004 йил).

Бухоролик олим Шарифжон Махдум: «Бухородаги Мозори Шариф дарвозасининг ташқариси «Гулзор»да қаландарона ҳаёт кечирувчи Фозил девона форсий китобларни кўчирадиган кучли хаттотлардан эди. 1803 йилда бир савдогар Ҳиндистондан Бухорога Мирзо Абдулқодир Бедилнинг ўз қўли билан ёзилган девонини олиб келди. Бу хабар Бухоро амирига ҳам етиб, у китобни кўриш ва сотиб олиб мулкига айлантириш ҳавасига тушди. Лекин савдогар уни ҳар қандай қиммат баҳога сотишга ҳам, жуз бандини бузиб нусха кўчиртиришга ҳам рози бўлмади. Бухорода бир ой туришни режалаган савдогарни қирқ кун қолишга мажбурлашди. Чунки амир шу муддат ичида ундан бир нусха кўчиртириб олмоқчи эди. Ҳамма ёққа жар солиб, «қайси котиб шу ишни қирқ кун ичида уддаласа, минг тилло пул, яна инъом ва ҳадялар берилиши» овоза қилинди. Оз муддатда катта бир ишни бажариш қийинлигидан бирор хаттотнинг нафаси чиқмади. Шунда тўсатдан пайдо бўлиб қолган Фозил девона бу шартга кўнди. «Гулзор»даги ҳужрасининг эшигини ёпиб, китобатга киришди. Қирқ кун деганда амирнинг одамлари уни тантана билан аркка олиб келишди. У кўрсатилган муддатда икки нусха кўчирган бўлиб, бирини амирга тақдим қилди, иккинчисини ўзига қолдирди. Нусхаларнинг ҳар бири икки варақли қоғозга кўчирилган, тахминан 500 га яқин жуз (табоқ) бўлар эди. Амир хаттотга илтифотлар кўрсатиб, бир минг қизил олтин, бош-оёқ сарпо, турли ҳадялар берди. Фозил девона пулга сув лабида бир бино қурган эди».
(«Рисолаи хаттотон» асари қўлёзмаси, 264-бет).

Ўтмишдаги ватандошларимиз ва диндошларимиз китобга бугунги муносабатимизни кўрганда не аҳволга тушишаркин?

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@quronvabaxt
31.0K views16:55
Ochish/sharhlash
2022-02-04 15:46:05 Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!



● Ҳалолу харомнинг фарқига бормай,
ШАЙТОНга эргашар ортидан қолмай.
Эрта кеч ароқни ичганлар тинмай,
Йиғланглар ДУНЁга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар..!

● Зиною фаҳшдан ҳазар қилмаган,
Бир бора МАСЖИДга қадам қўймаган.
Дунёнинг зарини йиғиб тўймаган,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!

● Кимлардир ногирон товбани қилса,
Соғларнинг макони ЧОЙХОНА бўлса.
Қалблари ғийбатдан гуноҳга тўлса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!

● Омади келганда тўкиб борини,
Бойларга очади дастурхонини.
Очларга бермаган битта нонини,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!

● Юрган ҳар йўлида қилади гунох,
Ё товба дер яна ҚАЛБИМДА АЛЛОҲ
Шунчалар бўлурми разиллик эй воҳ,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!

●Опаю синглиси чет элда юрса,
Ўзлари ДАЮСЛИК мақомин ювса.
Бировнинг аёлин устидан кулса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!

●Ёшингиз саксонга етиб борганда,
Билакдан куч қувват кетиб қолганда.
Ажалингиз эшик, қоқиб турганда,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар..!

● Ҳар икки гапининг биттаси ЁЛҒОН,
Қалбига ин қурган лаънати шайтон.
Бир куни ДООД солиб йиғлайсан ишон...

Бошини САЖДАГА қўёлмаганлар
..!

Якинларга хам улашинг

@quronvabaxt
32.6K views12:46
Ochish/sharhlash
2022-02-03 21:25:59
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!

ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА КУНИ СИЗГА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлинг
@quronvabaxt
37.3K views18:25
Ochish/sharhlash
2022-02-02 15:37:28
Yetim boqqan onalar

Manba: www.abdukarimmirzayev.com


@quronvabaxt
25.5K views12:37
Ochish/sharhlash
2022-02-02 13:09:08 Жаннат ва жаҳаннам

Жаннатнинг таърифи қандай?

Жаннат роҳат ва фароғатга тўла. Унда хушҳаво боғлар, зилол чашмалар, тил билан баён қилиб бўлмас афзалликлар бор.

Жаннатдаги энг мўъжизавий ва ҳайратланарли воқеа нима?

Жаннат аҳлининг Аллоҳ дийдорига етишмоғи. Аммо Аллоҳни биз қай тариқа, яъни қай кўз билан кўрмоғимиз маълум эмас.

Жаҳаннам қандай макон?

Жаҳаннам қабоҳатга ва разолатга тўла азоблар маконидир. У жойда Забония исмли фаришталар кофирлар ва гуноҳкорларга аёвсиз жазо берадилар.

Жаннатга кимлар киради?

Бу ўткинчи дунёда Аллоҳ буюрган амалларни бажариб, у Зот таъқиқлаган ишлардан қайтган диёнатли ва гуноҳлари кечирилган мўмин бандалар киради.

Жаҳаннамга-чи?

Кофирлар ва фосиқлар.

Кишилар жаннатда доимий қоладиларми?

Жаннат аҳли боқий қолади ва унда қазою қадар йўқдир.

Жаҳаннамга кирганлар-чи?

Имонсиз кишилар жаҳаннамда доимий маҳбус бўлиб қоладилар. Уларга ўлим йўқ. Аммо гуноҳлари кечирилмасдан жаҳаннамга кирган осий мўминлар гуноҳлари миқдорича жазоланиб, сўнг дўзахдан чиқадилар ва жаннатга қайтиб, у жойда қоладилар.
@quronvabaxt
22.3K views10:09
Ochish/sharhlash
2022-02-01 21:06:48 ~ Qizlarimizga eslatma !

#Shukurullo_domla

@quronvabaxt
23.2K views18:06
Ochish/sharhlash
2022-02-01 14:44:52 “99 қоидаси”

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бир куни подшоҳ вазирдан:
«Нега хизматчим, ҳеч нарсаси йўқ бўлса ҳам, мендан кўра ҳаётида бахтлироқ, мен эса ҳамма нарсаси бор подшоҳ бўлсам ҳам, таъбим хира?» деб сўради.
Вазир унга «Ўша хизматчи билан «99 қоидаси»ни тажриба қилиб кўринг» деди.
Подшоҳ ҳайрон бўлиб, «99 қоидаси нима?”, деб сўради.
Вазир тушунтира бошлади:
«Бир халтага 99 динорни солинг-да, халта устига «Ушбу 100 динор сизга ҳадя» деб ёзиб қўйинг. Қоронғу тушганда, халтани ўша ходимнинг эшиги олдига қўйиб, эшикни таққиллатиб, у ердан узоқлашинг, сўнг нима юз беришини кузатиб туринг».
Подшоҳ вазир айтганидек қилди. Эшиги олдидаги халтани олган ходим уйига кириб, пулни санаб кўрди. Қараса, бир динор кам экан. «Бир динор ташқарига тушиб қолган бўлса керак» деди. Ўзи ва оила аъзолари кўчага чиқиб бир динорни ахтара бошлашди. Тун ҳам ўтиб бўлди, улар эса ҳамон пулни қидиришарди. Динорни топиша олмагани учун отанинг ғазаби тошди. Бироз олдин тинч турган одам энди оила аъзоларига ғазаб қилаётган эди. Чунки бир динор топилмаган эди.
Эртаси куни ходим фикри тарқоқ, таъби хира, қовоғи солиқ, хўмрайган бир аҳволда подшоҳнинг ҳузурига борди.
Шунда подшоҳ «99 қоида»нинг моҳиятини тушунди. Бу моҳият «Биз ўзимиздаги 99 та неъматни унутамиз» деган хулосадир.
Ҳа, Аллоҳ таоло бизга қанчадан қанча неъматларини берган ва бермоқда. Биз эса бошқаларнинг пулига, кийимига, машинасига, уйига қараб, ўзимиздаги неъматларни унутамиз.
Қўлимизда турган неъматни санаш, қадрига етиш ва унинг учун Роббимизга ҳамду сано айтиш ўрнига, ҳали берилмаган неъматни қидириб, кутиб ҳаётимизни шукрсиз ўтказиб юборамиз.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», - деб эълон қилганини ҳам эсланг»
(Иброҳим сураси, 7-оят).
Аллоҳ таолонинг берган неъматига шукр қилиш ва ўша неъматни Унинг тоатига ишлатиш давомли бўлса, Аллоҳ таолонинг фазли ила неъмат ҳам давомли ва зиёда бўлади. Агар Аллоҳ таолонинг берган неъматига шукр қилинмаса, устига-устак, ўша неъмат Аллоҳ таолога маъсият бўладиган ишларга ишлатилса, бу нонкўрлик, куфрони неъмат бўлади. Бунда энди бор неъмат ҳам қўлдан кетиб, унинг ўрнига ўша нонкўрлик учун Аллоҳ таолонинг азоби келади.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббим менга Макканинг Батҳосини олтин қилиб беришини таклиф қилди. Мен: «Йўқ, эй Роббим! Лекин бир кун тўйиб, бир кун оч бўлганим яхши, - деб уч ёки шунга ўхшаш айтдилар ва давомида: – Оч қолсам, Сенга тазарру қилиб, Сени зикр қилурман. Тўйган чоғимда Сенга шукр қилиб, ҳамд айтурман», дедим», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Қаранг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан бойлик, молу дунё сўрамаяптилар. Балки фақирона ҳаётни ихтиёр этяптилар. Оч қолганларида, Аллоҳ таолога тазарру қилиб, У Зотни зикр қилишлари, тўйганларида эса, У Зотга шукр қилиб, ҳамд айтишларини баён этмоқдалар.
Биз умматлар севикли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини, шукрларини, зикрларини, бутун ҳаётларини яхшилаб ўрганиб, амал қилишимиз лозим.
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Аллоҳ азза ва жалланинг неъматларини Аллоҳ таолога шукр қилиш билан боғлаб қўйинглар!».
Аллоҳ таоло бизга қандай неъмат ато этган бўлса, раҳмати сабабли ато этгандир. Аллоҳ таоло бизга қайсидир неъматни бермаган бўлса, Ўзига маълум ҳикмати туфайли бермагандир.
Шундай экан, қўлимиздаги 99 та неъмат учун Аллоҳ таолога шукр қилайлик ва У Зотдан неъматларини зиёда этишини сўрайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни неъматга тўғри шукр қиладиган бандаларидан қилсин ва нонкўрлик, ношукрликдан асрасин!
У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@quronvabaxt
22.9K views11:44
Ochish/sharhlash
2022-01-31 15:56:33 ~ Zino haqida...

#Abdulloh_domla

@quronvabaxt
23.5K views12:56
Ochish/sharhlash
2022-01-31 14:39:01
Тирикчилигингизга ҳаром аралаштирманг
____

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. Mehrob.uz

Бизни кузатиб боринг!
@quronvabaxt
24.2K views11:39
Ochish/sharhlash
2022-01-30 19:40:53 ~ Hech kim hec qachon yemagan somasasiga pul to'lamaydi...!

#Abdukarim_Mirzayev

@quronvabaxt
23.7K views16:40
Ochish/sharhlash