Get Mystery Box with random crypto!

#ФИҚҲУЛ_АБСАТ Имоми Аъзам билан шогирди Абу Мутиънинг савол- | Qur'on va Baxt

#ФИҚҲУЛ_АБСАТ
Имоми Аъзам билан шогирди Абу Мутиънинг савол-жавобларига асосланиб ёзилган
ТАҚДИР БОБИ (4)
Савол:
– Мўмин одам Дўзахга кирмайди, деганларнинг мақсади нима?
Жавоб:
– Ҳар бир мўмин албатта Дўзахга киради.
Савол:
– Кофир-чи?
Жавоб:
– Улар ўша куни имон келтирадилар.
Савол:
– Қандай қилиб?
Жавоб:
– Аллоҳ таолонинг: «Бас, қачонки, улар Бизнинг азобимизни кўришгач: «Якка Аллоҳга имон келтирдик ва (илгари Аллоҳга) шерик қилиб олган нарса (бут)ларимизга кофир бўлдик», – дедилар. (Лекин) Бизнинг азобимизни кўрган вақтдаги имонлари уларга фойда берувчи бўлмади...» (Ғофир сураси, 84–85-оятлар), деган оятларига асосан ноҳақ ўлдирган, ўғрилик, босмачилик ва йўлтўсарлик қилган, фисқу фужур билан машғул бўлган, зино қилган, ароқ ичган ёки маст бўлган фосиқ мўминдир, кофир эмасдир. Аллоҳ уни гуноҳига яраша Дўзахда азоблайди ва сўнгра имони туфайли ундан чиқаради. Агар имон келтириш лозим бўлган ҳамма нарсаларга имон келтирса-ю, Аммо «мен Мусо ва Исонинг пайғамбар ёки пайғамбар эмасликларини билмайман», деса у кофир бўлади. «Кофирнинг Жаннатда ёки Дўзахда бўлишини билмайман», деган киши ҳам кофирдир. Бунга далил Аллоҳнинг: «Кофир бўлган кимсаларга эса, шундай жаҳаннам ўти бордирки, на уларга ҳукм қилиниб, ўла олурлар ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилур...» (Фотир сураси, 36-оят); шунингдек: «...улар учун ўт азоби бордир... улар учун қаттиқ азоб бор...» деган оятларидир. Саъид ибн Мусаййабнинг: «Кофирларни Дўзахдаги ўз жойларига жойлаштирмаган банда ҳам улар кабидир», деган сўзлари менгача етиб келган.

@quronvabaxt