Get Mystery Box with random crypto!

#ФИҚҲУЛ_АБСАТ Имоми Аъзам билан шогирди Абу Мутиънинг савол- | Qur'on va Baxt

#ФИҚҲУЛ_АБСАТ
Имоми Аъзам билан шогирди Абу Мутиънинг савол-жавобларига асосланиб ёзилган
ТАҚДИР БОБИ (2)
Савол
:
– Хаворижлар хуруж қилган, курашган, ғорат қилган бўлсалар ҳам, сўнгра ислоҳга келганлар. Шунга қарамай, улар қилмишлари учун таъқиб қилинаверадиларми?
Жавоб:
– Кураш тўхтаганидан сўнг хаворижларга жарима ҳам солинмайди, уларга жазо ҳам, хун ҳам йўқ ва ҳатто улардан қасос ҳам олинмайди.
Савол:
– Нима учун шундай?
Жавоб:
– Ҳазрат Усмон (розияллоҳу анҳу) қатл этилганда одамлар орасида юз берган фитнага оид ҳадисда саҳобалар таъвил билан қон тўккан одамга қасос йўқ, таъвил билан зино қилганга жазо йўқ, таъвил билан мол олган одам таъқиб этилмайди, фақат молнинг айни ўзи топилса, эгасига қайтарилади, деб иттифоқ қилганлари учун.
Савол:
– Бир одам, мен кофирни кофир деб билмайман, деса, унга нима дейсиз?
Жавоб:
– Ундай одам кофир кабидир.
Савол:
– Кофирнинг борар жойини билмайман деса-чи?
Жавоб:
– У Аллоҳнинг каломига мункирдир, у ҳам кофирдир.
Савол:
– Сен мўминмисан, деб сўралганида, «Аллоҳу аълам» (Аллоҳ билувчироқдир), деб жавоб берган кишига нима дейсиз?
Жавоб:
– У ўз имонида шак қилувчидир.
Савол:
– Куфр билан имон ўртасида мунофиқлик бор.У ё мўмин, ё кофир, ё мунофиқ эмасми?
Жавоб:
– Йўқ, ўз имонига шубҳа қиладиган банда мунофиқ эмас.
Савол:
– Нега?
Жавоб:
– Ҳаммод менга бундай қиссани сўзлаб берган эди:
Ҳорис ибн Молик биродари Муоз ибн Жабал Ансорий билан бирга эди. Муоз ибн Жабалнинг жон таслим қилаётганини кўрган Ҳорис ибн Молик йиғлади. Кўз ёшини кўрган Муоз: “Сени нима йиғлатяпти, эй Ҳорис?” дедилар. У: “Мени сизнинг вафот этаётганингиз йиғлатаётгани йўқ. Чунки у охират сиз учун бу дунёдан кўра афзалроқдир. Мени йиғлатаётган нарса сиздан кейин бизга ким муаллимлик қилади?” деди. Бошқа бир ривоятда: “Сиздан кейин олим одам ким бўлади, деган савол мени йиғлатмоқда”, деди. Шунда Муоз: “Сабр қил, мендан сўнг Абдуллоҳ ибн Масъуднинг этагидан маҳкам ушланглар”, деди. “Менга бирор нарсани насиҳат қилинг”, деди Ҳорис. Муоз ибн Жабал Аллоҳ имкон берганича панд-насиҳат қилганидан сўнг: “Олимнинг хатосидан сақланинглар”, деб жон таслим қилди.
Муоз ибн Жабал вафотидан кейин Ҳорис Кўфага, Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳузурига борди. Шу вақт намозга азон айтила бошлади. Ҳорис масжидда ўтирганларга: “Азон овозини эшитган ҳар бир мўмин азонга жавоб бериши вожибдир, ўрнингиздан туринглар”, деди. Одамлар унга қараб: “Сен мўминмисан?” дейишди. У: “Ҳа, мен мўминман”, деб жавоб қилди. Одамлар уни айблашди. Абдуллоҳ ибн Масъуд чиққанида, унга бўлган воқеа айтиб берилди. Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳам улар айтганини маъқулади. Ҳорис бошини эгди ва йиғлаб:“Аллоҳ таоло Муозни раҳматига олсин”, деди. Сўнг унинг хабарини етказди.
Сўнг Абдуллоҳ ибн Масъуд билан Ҳорис ибн Молик ўрталарида ушбу суҳбат бўлиб ўтган экан:
– Сен ҳақиқий мўминмисан? – деди.
Ҳорис:
– Ҳа, мен ҳақиқий мўминман.
Абдуллоҳ:
– Сен ўзингни аҳли Жаннатданман, дейсанми?
Ҳорис:
– Муозни Аллоҳ раҳмат қилсин, у менга олимнинг хатосидан сақланишни, мунофиқнинг ҳукмини эътиборга олмасликни васият қилган.
Абдуллоҳ:
– Бирор хато кўрдингми?
Ҳорис:
– Сенга Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳаёт бўлганларида одамлар уч тоифа: ичида ҳам, ташида ҳам мўмин бўлган; ичида ҳам, ташида ҳам кофир бўлган; ичида мунофиқ бўлган эмасмиди? Сен бу уч тоифанинг қайси биридансан?
Абдуллоҳ:
– Сен менга Аллоҳ таоло номи билан қасам ичсанг, мен ичимдан ҳам, ташимдан ҳам ҳақиқий мўминман.
Ҳорис:
– Нега мен ҳақиқий мўминман, десам, менга дашном бердинг?
Абдуллоҳ:
– Бу менинг нуқсоним, уни менинг ичимга кўмиб юборинглар. Аллоҳ Муоз ибн Жабални ўз раҳматига олсин!
(Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Ҳорис ибн Молик ўрталаридаги суҳбат тугади.)

@quronvabaxt