Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲДАН БОШҚАГА АТАБ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ Катта ширк турларида | Qur'on va Hadis

АЛЛОҲДАН БОШҚАГА АТАБ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ


Катта ширк турларидан яна бири Аллоҳдан бошқага
атаб қурбонлик қилиш. Аллоҳ таоло деди: «Намозларин-
гизни ёлғиз Раббингиз учун ихлос билан адо этинг
ва қурбонликларингизни Аллоҳ учун ва Аллоҳнинг
номи билангина сўйинг» (Кавсар, 2).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай де-
ганлар: «Ким Аллоҳдан бошқа учун қурбонлик қилса, унга
Аллоҳнинг лаънати бўлсин»7
.
Жонлиқ сўйиш гоҳида иккита гуноҳни ўзида жамлай-
ди: Аллоҳдан ўзгага атаб сўйиш ва Аллоҳдан бошқанинг
номи билан сўйиш.
Ҳар икки ҳолатда ҳам бундай жонлиқни истеъмол қи-
лиш ҳаромдир. Кейинги даврда тарқалган жоҳилий қур-
бонликлардан яна бири жинларга атаб жонлиқ сўйиш.
Баъзи одамлар ҳовли-жой сотиб олсалар ёки иморат қур-
салар ва ё қудуқ қазисалар, унинг ёнида ёки бўсағасида
жинларнинг зарар етказишидан қўрқиб, уларга атаб қон
чиқарадилар. Бундай қилиш ҳам ширкдир.

7 Муслим ривояти, 1978.

https://t.me/Quron6