Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲГА ШИРК КЕЛТИРИШ Дарҳақиқат, ҳаром амалларнинг энг катта | Qur'on va Hadis

АЛЛОҲГА ШИРК КЕЛТИРИШ
Дарҳақиқат, ҳаром амалларнинг энг каттаси Аллоҳга
ширк келтиришдир. Абу Бакра разияллоҳу анҳу ривоят
қилган ҳадисда келишича, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи
ва саллам: «Энг катта гуноҳ ҳақида сизларга хабар берай-
ми?» деб, уч маротаба сўрадилар. Саҳобалар: «Ҳа, хабар
беринг, ё Расулуллоҳ», дейишди. Пайғамбар саллаллоҳу
алайҳи ва саллам: «Аллоҳга ширк келтириш…», дедилар5
.
Аллоҳ таоло ширкдан бошқа гуноҳларни кечири-
ши мумкин, аммо ширкни кечирмайди, унга алоҳида
тавба қилиш лозим. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ тао-
ло махлуқотларидан бирортасини Унга шерик қил-
ган кимсани кечирмайди. Ўзи истаган бандасининг
ширкдан бошқа ҳар қандай гуноҳини кечиради»
(Нисо, 48).
Ислом динидан чиқарадиган катта ширк амаллар
борки, уни қилган киши тавба қилмай вафот этса, дўзах-
да абадий қолади.
5 Бухорий ривояти, 2511. Муҳаққиқ: Доктор Мустафо Диб ал-Буғо.

https://t.me/Quron6