Get Mystery Box with random crypto!

Менимча, Мустақиллик нималигини, тинчлик нималигини, улар доим | Микрофон кўтарган аёл

Менимча, Мустақиллик нималигини, тинчлик нималигини, улар доимий, узлуксиз, очиқ ва яширин курашлар ортидан барқарор бўлишини бу йил давлатимиз ҳам, жамиятимиз ҳам кўпроқ ҳис қилди.

Бу йил аслида Ўзбекистон учун осон бўлмади.

ХХI асрда ҳам чегараларни кенгайтиришни истайдиганлар чиқиб қолишини кўрдик. Ярим йилдан бери озод мамлакат-Украинада уруш.

Бемаслаҳат ош пишса, авлодлар ғурури, миллат иззат-нафсига тегиб қўйиш ва сўнг қаттиқ афсус чекиш мумкинлигини кўрдик. Қалбимиз Қорақалпоқда қолди...

Икки қош орасидаги муносабатлар: яқину йироқда, қўшнилар ички ва ташқи ҳаётида тартибсизликлар бўлди; биқинимизда ўқтин-ўқтин афғон хаоси ўзининг мавжудлигини билдириб турибди...

Аччиқ тажрибалар ва гувоҳликлар бугунги сана оддиймаслигини тушунтиради ва Усмон Носирни эсга солади:

"...Оталаримнинг бошидан пойдевор ўйиб,
Озодлигим обидасин қурган инсонман!
Ўша жонман, ўша қонман ва ўша шонман!"

Тинчлигимиз, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!