Get Mystery Box with random crypto!

30 август куни Собиқ СССРнинг биринчи ва охирги президенти Мих | Микрофон кўтарган аёл

30 август куни Собиқ СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот этди.

Унинг номи нафақат Совет Иттифоқи, балки дунё тарихидаги кўп муҳим воқеалар билан боғланади: "Перестройка" ("қайта қуриш" сиёсати), очиқлик сиёсати, сўз ва матбуот эркинлиги, демократик сайловлар жорий этилиши, бозор иқтисодиётига ўтиши, АҚШ билан пойгали қуроллашиш-Совуқ урушнинг тугаши, 1989 йилда Совет армиясининг Афғонистондан олиб чиқилиши, 1990 йилда Берлин деворининг қулаши (ГДР ва ГФР бирлашуви) каби воқеалар шулар жумласидан.

1990 йил охирларида, СССР қулашидан бир йил аввал Михаил Горбачёв халқаро тинчлик жараёни йўлида қўшган ҳиссаси учун Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Суратда: Горбачёвнинг Тошкентга сафари, 1988 йил 6-8 апрель.

Шу кунлари Тошкентда М.Горбачёв Афғонистон президенти Муҳаммад Нажибуллоҳ билан учрашади ва кейинчалик Женева битимига имзо чекиш ва 1988 йил 15 майдан совет қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш бўйича дастлабки келишувга эришилади.

@qurbonova_a