Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозиргина Тошкентдаги Президент мактаби натижалари эълон қилин | Микрофон кўтарган аёл

Ҳозиргина Тошкентдаги Президент мактаби натижалари эълон қилинди. 480 нафар бола ва унинг ота-онаси кутавериб хуноб бўлишди)))

Энг юқори балл - 89 балл. Ўтиш балли эса 77.5.

Билимли ва омадли, кучли 24 нафар болажонларни чин юракдан табриклайман.

Ислом ўғлим 66.5 балл билан имтиҳондан ўта олмади. Мен учун бу мураккаб имтиҳондаги натижаси ёмон эмас. Республиканинг 5-6 та вилоятида бу балл билан болалар Президент мактабига ўқишга кирган. Устозининг айтишича, Ислом Ўзбекистоннинг кучли 200 болалари қаторида

Ўғлим ўзи олдин айтганидек, ўрганган билими ўзида қолади ва кейинги ҳаётидаги ҳақиқий имтиҳонларда ғолиб бўлади, иншаАллоҳ.

Ислом энди бувисининг мактаби - "Компасс" да ўқишни давом эттиради.

Дарвоқе, хусусий мактабнинг 1-6 синфига қабул давом этяпти

Яна дарвоқе, ўғлимни ушбу махсус имтиҳонларга тайёрлаган "Al Jabr" ўқув марказидан жуда миннатдорман.