Get Mystery Box with random crypto!

Футбол бўйича Испания чемпионати доирасидаги ўйинлар 26 август | Микрофон кўтарган аёл

Футбол бўйича Испания чемпионати доирасидаги ўйинлар 26 августдан бошлаб “Yoshlar” телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда. Шу кунга қадар LaLiga'нинг 8 та ўйини намойиш этилди. Футбол баҳслари намойиши давомида кадрларга ҳеч қандай қўшимча эффектлар қўлланилмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат эса “Янги Давр” информацион дастурининг спорт хабарлари блокидан олинган. Бу ҳолат юзага келиши сабаблари аниқлаштирилганда, лавҳани тайёрлаган монтажчи “Реал Мадрид” жамоаси ўйнаётган футболда Испания байроғи ўрнига Украина байроғи хато қўйилган деб ўйлаб, бу "хатолик"ни ўзбошимчалик билан тўғирламоқчи бўлгани ва шу мақсадда беркитгани маълум бўлди. Бош муҳаррир кўрик пайтида бу ҳолатга эътибор бермай, лавҳани эфирга узатишга рухсат берган. Бу бўйича айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Юзага келган вазият учун узр сўраймиз ва ушбу ҳолатга сиёсий тус бермасликни илтимос қиламиз.
Футбол намойишини телеканалимиз орқали кузатаётган ва камчиликларимизга бефарқ бўлмаган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

@yoshlar_tv