Get Mystery Box with random crypto!

QURAN.UZ

Kanal manzili: @quranuz_kanali
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 58.84K
Kanalning ta’rifi

✨Қалбингиз ором олсин!
Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси
Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/ BgXxzxK8CgNkZjQy
Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-11-16 20:46:04
ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
25.0K views17:46
Ochish/sharhlash
2023-11-10 04:07:01
#кун_эслатмаси

Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Каҳф сурасини ўқишни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтишни унутманг. Дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб этсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
13.5K views01:07
Ochish/sharhlash
2023-11-09 20:43:01
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ҳамд айтамиз Ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг учун.
Шукрона айтамиз эй Парвардигор,
Жумадан Жумага етказганинг учун!

Жуманинг хайри сизга бўлсин

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
21.8K views17:43
Ochish/sharhlash
2023-11-03 04:07:01
#кун_эслатмаси

Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ، وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ، وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қайси бир мусулмон кишининг садақа (қилишга пули) бўлмаса: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ъабдика ва росуулик, ва солли ъалал муъминийна ва муъминаат, вал муслимийна вал муслимаат», деб айтсин. Мана шу унинг учун закотдир».
(Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
16.3K views01:07
Ochish/sharhlash
2023-11-02 20:51:01
ЖУМА МУБОРАК!

Аллоҳ таоло жума кунининг фазлидан барчамизнинг гуноҳларимизни мағфират этсин!

Яқинларингизга улашинг!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
25.7K views17:51
Ochish/sharhlash
2023-10-12 20:49:01
ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
22.9K views17:49
Ochish/sharhlash
2023-10-06 02:40:12
#кун_эслатмаси

Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»

«Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг бу иши у зотнинг қадрлари олдида арзимас ва оз сонли эканидан ҳаё қилади».
Шайх Шинқитий

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
13.4K views23:40
Ochish/sharhlash
2023-10-05 21:15:45
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

У кунлар ичида гўёки Рамазон ойи каби, ундаги дуо ижобат қилинадиган соат эса Рамазондаги қадр кечаси кабидир.

Жуманинг хайри сизга бўлсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
19.6K views18:15
Ochish/sharhlash
2023-09-16 06:50:11 МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

Аллоҳга ҳамду санолар, Расулимизга дуруду салавотлар бўлсин!

Ҳар йили мавлид ойи кириши билан мавлид ҳақидаги хилофлар қайта қўзғалади. Ҳар ким ўз далилини келтириб, бошқани танқид қилади ва охир оқибат икки тараф ҳам ўз фикрида қолади. Бундай тортишувдан кимга фойда, биров ўйламайди. Аслида бундай хилофли масалада ҳар ким ўзи қониққан далилга кўра амал қилиб, бошқага тош отмаслиги керак. Биз ҳам юртимиз уламоларининг қадимдан танлаган сўзларини тутиб, ўз шароитимиздан келиб чиққан ҳолда, мавлидни бугунги куннинг руҳида, ҳозиримиз ва келажагимиз учун манфаатли суратда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Унамаганлар ўзлари билади.

Бугунги кунда мусулмон ўртасида турли хил байрамларни кенг миқёсда нишонлаш оммавий урфга айлангани ва бу байрамлар кўпчиликнинг, хусусан ёшларнинг хотирасида, қалбларида чуқур из қолдираётгани сир эмас. Бундай вазиятда мусулмонлар ёш авлодга исломий тушунча ва анъаналарни сингдира билишлари лозим. Фурсатни ғанимат билиб, керакли воситаларни ишга солишлари даркор. Ана шундай муҳим омил ва анъаналардан бири бу – мавлид ойи ва кунини ўзига хос суратда ўтказишдир. Хўш, бугун биз мавлид ойини қандай ўтказишимиз керак? Бу ойдан унумли фойдаланиш учун нималарга эътибор беришимиз даркор? Бунинг учун қуйидагиларни қилиш лозим:

1. Рабиул аввал ойини сийратни ўрганиш мавсуми қилиб олиш режасини тузиш ва бунда ҳар ким ўз ҳолати, шароити ва имкониятларидан келиб чиқиб ёндашиши керак.

2. Бирорта сийрат китобини танлаб, бир ойга тақсимлаб, шу ой ичида уни якунлаш. Масалан: «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 19‑жузи ‒ «Оламларга раҳмат Пайғамбар», «Тарихи Муҳаммадий», «Ар-Раҳиқ ал‑Махтум», «Сарвари олам», «Нурул‑яқин», «Нурул‑басар», «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» ва бошқалар.

3. Аҳли оилага мавлид ойи охир замон Пайғамбари, ҳабибимиз, дунёда етакчимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган ой эканини, у зот шу ойнинг 9 ёки 12 куни душанбасида дунёга келганларини эслатиш.

4. Ушбу ой кириш билан фарзанд набираларни дастурхон атрофига йиғиб, уларга бу ойнинг аҳамиятини тушунтириш. Эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам аҳли оилага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан қисқача суҳбат қилиб бериш. Бунда у зотнинг хулқларини, олийжанобликларини ёритиб бериш керак. Бунинг учун юқорида эслаб ўтилган адабиётлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

5. Болаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон бўлганларини, саҳобалари ичида кичик ёшдаги, ўсмир ёшдаги кишилар кўп бўлганини, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳар бирини алоҳида севиб, эҳтиром қилганларини мисоллар билан айтиш. Қиз жувонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга кўрсатган эҳтиромларидан сўзлаб бериш.

6. Хонадонни оила даврасида шу ойнинг бирор кунини, масалан, 8, 9 ёки 12 куни оилавий мавлид йиғини уюштириш ва ушбу кунни ўзгача бир кўтаринки руҳда, шодиёналикда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудлари хурсандчилиги, у зотнинг таваллуд кунлари болаларнинг зеҳнида яхшироқ ўрнашиши учун шу кунда болалар учун совғалар ташкил қилиш, уларнинг қалбларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат ўйғотишга хизмат қиладиган ишларни амалга оширишни унутмаслик керак. Совғаларни уларга топширишда «Бу сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туҳфаларидир, суюнчиларидир», деб таъкидлаш ҳам фойдадан холи эмас.

8. Имкони борлар ушбу ойда мавлид йиғинлари уюштириб, маросимни рисоладагидек ўтказишса, хайрли иш бўлади, ин шаа Аллоҳ.

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Мавлид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
12.9K views03:50
Ochish/sharhlash
2023-09-16 02:40:09
#кун_эслатмаси

Мавлид ойи муборак!

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар)

Рабиул аввал: биз бу ой ҳақида нималарни биламиз?

Бугун, қуёш чиққани ҳамон, биз мусулмон тақвимининг энг аҳамиятли ойи – Рабиул аввалга кириб келдик. Ислом тарихида ушбу муқаддас ойда бутун умматимиз учун энг аҳамиятли воқеа – Аллоҳ яратган барча махлуқотларнинг энг шарафлиси ва маҳбуби, У Зотнинг ҳузурида энг мукаррами ва азизи, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган – Мавлид ойидир.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
19.3K views23:40
Ochish/sharhlash