Get Mystery Box with random crypto!

QURAN.UZ

Telegram kanalining logotibi quranuz_kanali — QURAN.UZ
Kanaldagi mavzular:
Qiroat
Жума
Кун
Қуръонга
Manfaatli
All tags
Kanal manzili: @quranuz_kanali
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 56.93K
Kanalning ta’rifi

✨Қалбингиз ором олсин!
Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси
Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/ BgXxzxK8CgNkZjQy
Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-03-10 20:21:05
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кириб келган Қуръон ойи, 1445-ҳижрий сананинг Рамазон ойи барчаларингизга муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бу ойни ҳаммаларимиз учун баракотли, гуноҳлардан покланиш мавсуми бўлишини насиб қилсин!

#Рамазон_2024 #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
28.6K views17:21
Ochish/sharhlash
2024-03-10 14:07:01
Таровеҳ тасбеҳи

سُبْحَانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ، سُبْحَانَ ذِي الْعِزَّةِ وَالْعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحَانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши: «Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».

Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

«Ҳайй» сўзи барҳаёт деган маънони англатади. Ҳа, Аллоҳ таоло барҳаётдир, шунинг учун ҳам У Зот барча махлуқотга ҳаёт бахш эта олади. Унинг ҳаётлиги бирор сабабга боғлиқ эмас, аммо Ундан бошқанинг ҳаёти Унинг иродасига боғлиқдир. У Зот азалдан барҳаёт ва абадул-абад барҳаётдир.
Малик – мутлақ подшоҳ.
Мулк – подшоҳлик, ҳукмронлик.
Малакут – мутлақ тасарруф, мутлақ подшоҳлик. Тасаввуф уламолари истилоҳига кўра, «мулк» – шаҳодат олами, яъни зоҳирий, ҳиссий олам бўлса, «малакут» – ғайб олами, яъни ҳис қилиш аъзолари билан билиб бўлмайдиган олам.
«Суббуҳ» – Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири, ҳар қандай нуқсондан пок маъносида.
«Қуддус» – айблардан пок, муборак Зот.
«Руҳ» – Жаброил алайҳиссалом. Аллоҳ таоло Қуръонда бу зотни шундай номлаган.


Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
15.0K viewsedited  11:07
Ochish/sharhlash
2024-03-10 10:04:01
#Рамазонга_муҳаббат

Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга муҳаббатини ошириш воситалари:

Илгари Шом аҳлининг одати, улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатиб, уни «Минора зинаси», деб номлашар эди. Демак ёш бола бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғизни очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни у бола учун махсус дастурхон ёзилади. Ўша дастурхонни «Ифторлик дастурхони», деб номланади. Дастурхон устида кичик лаган ва турли хил алвондаги овқат ичимлик ва ҳар хил ширинликлар ҳамда ўша пайтда мавжуд бўлган мевалар қўйилади. Бола марказда туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга қандай ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи замбарак отилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларни рўзага муҳаббатини оширишда из қолдирувчи энг муҳим воситалардан биридир.

Али Тантовий

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
15.2K views07:04
Ochish/sharhlash
2024-03-09 21:36:05
Рамазонга 1 кун қолди

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир».
(Бақара сураси, 185-оят)

Рамазон ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
14.1K views18:36
Ochish/sharhlash
2024-03-05 07:30:48
Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.

Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024-йил 11-март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Рамазон_2024 #янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
16.2K views04:30
Ochish/sharhlash
2024-03-03 10:04:01 Ушбу Рамазон ойи қўлланмаси сифатида келтирилган савол-жавоблар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг қалқони» китобларидан олинган.

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
14.8K views07:04
Ochish/sharhlash
2024-03-01 17:09:01
#манфаатли_эслатма

Савоби энг тез қайтадиган амал...

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
12.8K views14:09
Ochish/sharhlash
2024-03-01 03:14:01
#кун_эслатмаси

Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:
⁃ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умрда бир марта саловот айтиш фарздир;
⁃ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир;
⁃ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
14.0K views00:14
Ochish/sharhlash
2024-02-29 21:36:30
Баҳор мавсумининг илк жума куни муборак бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
38.4K views18:36
Ochish/sharhlash
2024-01-19 04:32:01
#кун_эслатмаси

Ражаб ойининг илк жумаси муборак бўлсин!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Каҳф сурасини ўқишни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтишни унутманг!

Дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб этсин.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
19.6K views01:32
Ochish/sharhlash