2023-04-05 20:51:02
#Эълон
Мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳатлар ҳамда референдум тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятидан хабардор бўлишни ҳохлайсиз ми?
Бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш ёки турли хил акция ва маданий тадбирларда иштирок этишни чи?
Унда “Конституция –келажагимиз кафолати” шиори остида ташкиллаштирилаётган ҳуқуқий акцияга марҳамат!
Жорий йилнинг 6 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада оширишга, аҳолига ҳуқуқий ахборотни, шу жумладан мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳатлар, референдум тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган “Конституция –келажагимиз кафолати” шиори остида ҳуқуқий акция бўлиб ўтади.
Тадбир давомида фуқароларга барча соҳалар бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банклар, адвокатлар, нотариуслар, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этади.
Акция давомида:
совринли викториналар;
спорт мусобақалари;
маданият ходимларининг концерт дастури;
ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси;
“Саломатлик учун беш минг қадам” акцияси;
тиббий кўрик;
ҳарбий чиқишлар;
психолог маслаҳатлари ва бошқа бир қатор тадбирлар ўтказилади.
Тадбир 2023 йил 6 апрель куни соат 10:00 да бошланади.
Манзил: Нукус шаҳри, “Истиқлол” болалар дам олиш маркази (истироҳат боғи).
Адлия вазирлиги барчангизни акцияда фаол иштироқ этишга чақириб қолади.
Каналга уланиш
@huqiqiymalimleme
762 views17:51