Get Mystery Box with random crypto!

Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасидан халқимиз | Qorovulbozor.uz|RASMIY KANAL

Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасидан халқимиз мамнун.

Қоровулбозор туманида ҳам янги йил байрами шукуҳи кезмоқда. Жойларда байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун зарур ишлар олиб борилмоқда.

Байрам муносабати билан туман Деҳқон бозорида қоровулбозорликларнинг байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш, нарх-навони кескин ортиб кетишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилган савдо ярмаркаларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилди.

Туман ҳокими Акмал Остонов янги йил байрами олдидан ташкил этилган савдо ярмаркаси фаолияти билан танишди, маҳсулотларни арзон нархларда сотиш, аҳолига сифатли ва юқори савияда хизмат кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Дарҳақиқат, байрамолди ярмаркаларида сотилаётган маҳсулотларнинг бозор нархидан бирмунча арзонлиги барчага манзур бўлмоқда.

Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати